UZ | RU | EN

Азооспермиянинг замонавий таърифи ва таснифи.

Жума, 04 Февраль 2011

 

Бепуштлик билан мурожаат қилган беморларнинг жуда кўп қисмида азооспермия (ҳажми нормал бўлган эякулятда тирик ёки ўлик сперматозоидларнинг топилмаслиги) кузатилади. Уруғ таҳлилида бузилиш мавжуд бўлаган беморларнинг эса 10-20%'ида кузатилади. Охирги йилларда бепуштлик билан клиникаларга мурожаат қилаган беморлар сони ортмоқда ва мос равишда уларнинг ичида азооспермик бўлганлари ҳам ортмоқда, шунинг учун уларни алоҳида гуруҳларга ажратиш ва назорат остига олиш эҳтиёжи сезила бошлади. Бу ерда, замонавий диагностик асбоб­ускуналарни ривожланишидан ташқари, болаликда ёки вояга етиш даврида химиятерапия ёки радиотерапия олган эркакларнинг умрини узайганлигига ҳам аҳамият бериш керак бўлади. Ўтган йилларимизда азооспермиялик беморларимизга берадиган прогностик маълумотларимиз хурсанд қиладиган эмас эди. Ҳозирги кунда оммалашаётган интрацитоплазматик спермотозоид инеъкцияси (ICSI) соясида бу гуруҳ беморларнинг давосида жуда катта одимлар отилди. Айниқса, авваллари сперматогенези издан чиққан беморларга оид изланишлар олиб борилмас эди. Эндиги кунда молукуляр биологияни ривожланиши ва баъзи ҳолатларда ирсий факторлар аҳамиятини аниқлагач бу гуруҳ бемор сони ва уларга тегишли текширувлар сони ҳам ошиб бормоқда.
Азооспермияни обструктив ва нонобструктив қилиб таснифлаш ҳозирги кунда ҳам кўп клиникаларда фойдаланишига қарамай, мавзуни тўлиқ ёритиб бераолмаётгандек шунинг учун алоҳида Sharif (2000й) претестикуляр­тестикуляр­посттестикуляр деб гуруҳлашни ҳам тавсия қилди. Лекин бу ҳам ICSI  ўртага чиққач етарли бўлмаётгандек шунинг учун янада кенг доирада изланишлар олиб борилиши керак. Қуйидаги жадвалда азооспермиялик беморлар гуруҳлари ва шунга мос бўлиши тавсия қилиш мумкин бўлган даво вариантлар берилмоқда:

Азооспермия гуруҳлари
Клиник белгилар
Даво
Обструктив азооспермия
Вазэктомия
Ўтказилган вазэктомия
мояклар катталашиши Эпидидимда дилатация
Vaz deferens агенизияси
Epididim агенизияси
Эякулят pH <7
MESA, PESA, TESA, TESE
Эякулятор канал дисфункцияси билан боғлиқ азооспермия
Эякулят ҳажми < 1 мл
Қандли диабет
Ретроперитониал лимфэктомия
Қовуқ бўйни хирургияси
Спинал травма
Эякулятни сийдикда ишқорли аралашмага тўплаб IUI ёки IVF
Гипогонадотропик азооспермия
Каллман синдроми
Эндокринлогик
FSH / LH пастлиги
Гонадотропинлар ёки пульстилGnRHпомпалари
Бирламчи тестикуляр етарсизлиги
Идиопатик
Химиятерапия
Радиотерапия
Малигнизация
Крипторхизм
Орхиопекси
Буралиб қолиш
Тепки орхити
Кариотип ўзгариши
Мояк атрофияси <13мл
Y гени микроделецияси
TESE

 
____________________________________________________________________________
MESA ­ очиқ операция ва микроскоп ёрдамида эпидидим (мояк ортиғи)дан сперматозоид олиш.
PESA– перкутан(терини тешиб кириш орқали) йўл билан эпидидим (мояк ортиғи)дан аспирацион йўл билан сперматозоид олиш.
TESA– перкутан (терини тешиб кириш орқали) йўл билан мояклардан аспирацион йўл билан сперматозоид олиш.
TESE– микроскоп ёрдамида бевосита мояклардан очиқ операция билан сперматозоид олиш.
IUI ­интраутерин инсеминация
IVF ­ in vitro фертилазация
GnRH ­ Gonadotropin-releasing hormone – гонадотропин ишлаб чиқартирувчи гармон

Muallif: Dr. Murodov Z. J.