UZ | RU | EN

Аспермия /Гипоспермия/Ретроград эякуляция

Душанба, 11 Апрель 2011

 Эякулятнинг йўқлиги ва/ёки кам миқдорда чиқиши

Эякулят чиқмаслигига асосан икки сабаб бўлиши мумкин булар ретроград эякуляция (уруғнинг орқага (сийдик қопига) қочиши) ва эмиссиянинг бузилишларидир (уруғнинг уруғ тизимчиси(vazdeferens)дан орқа уретрага (posterioruretra) ташлаб берила олмаслигидир). Умуман эякулятнинг бўлмаслиги АСПЕРМИЯ дейилса ҳам буни кўпчилик адаштирадиган эякулятда умуман уруғ(сперматозоид)ларнинг бўлмаслиги АЗООСПЕРМИЯдан фарқлаш керак бўлади. Чунки ёш беморларни ҳар икки ҳолатда ҳам фарзандсизлик уролог-андрологга мурожаат қилишига олиб келади. Эякуляцияни издан чиқишига асосан орқа мия (умуртқа поғонаси)даги жароҳатлар сабаб бўлса камдан кам ҳолатларда бўлса ҳам қандли диабет ва тарқоқ склероз каби неврологик касалликларни кузатишимиз мумкин. Бундан ташқари қон босимини даволашда ишлатиладган баъзи дорилар ҳам сабаб бўлади. Ретроперитониал операциялар белдаги операциялар пайтида симпатик нерв тугунларини жароҳатланиши жуда кўп учрайдиган сабабларидандир.
Аспермиянинг яна бир сабаби оргазм бўлмаслиги билан бирга келадиган психологик муаммодир. Азооспермик бўлмаган беморларнинг асосий муаммоси етарли миқдорда сперма тўплашидир. Бунинг учун андролог билан бирга маслаҳат қилишлари керак бўлади.
Ретроград эякуляцияни шифокор жуда осонлик билан ташхис қила олади. Яъни аспермияга шикоят қилиб келган беморга уруғ анализи буюрилади ва орагазм бўлиш жуда муҳим бу ерда, шундан сўнг сийдик анализи топширилади. Сийдик анализида бир дона сперматозоидни топилиши ретроград эякуляция диагнози учун етарли бўлади.
Эякулятнинг асосий миқдори уруғ пуфакчаларидан келганлиги сабабли агар ретроград эякуляция юз бермаётган бўлса, яъни кам миқдорда эякулят бўлса жараёнга уруғ пуфакчаси қатнашмаётган бўлади. Бу ҳолатда нисбий ёки тўлиқ эякулятор канал берклиги ҳақида ўйлаш керак бўлади. Пальпатор уруғ тизимчасини пайпасланмаслиги одатда уруғ пуфакчасини ҳам агензияси (туғма ривожланмаганлиги) Ташхис учун трансректал ультратовуш текшируви (ТРУЗИ) қилинади (простатадаги кисталар, уларнинг ўлчами ва жойлашиши, уруғ тизимчасини агенизияси ва ҳ.к). ТРУЗИ да топилган маълумотларга кўра андрологи шифокори беморга қайси усулдаги даволашни танлашни ҳал қилади. (Простата кисталарда кўпинча (TUR-ED*)).
Беморларга қуйидаги альгоритм бўйича ёндошиш мумкин:
Аспермия /Гипоспермия
Жинсий парҳезнинг муддатини аниқлаш
(етарли сперма тўпланиши учун керакли муддатни белгилаш)
Эякуляциядан кейинги сийдик таҳлили

(+)
(-)
 
Ретроград эякуляция
 
Симпатомиметиклар(эфедрин),
Қовуқдан ишқорий муҳитда
cперма тўплаш (IUI)
 
Трансректал ультратовуш
текшируви
 
Анормал
 
Нормал
Уруғ пуфакчаси
аспирацияси
Эмиссия йўқ
 
 
Симпатомиметиклар,
 
Электроэякуляция
 
(+)
 
(-)
 
Эякулятор каналда    
блок мавжуд                  
 
Эякулятор каналда ва
эпидидимларда блок мавжуд
 
TUR-ED                        
 
TUR-ED ва пидидимоанастомозлар
 

*Трансуретрал эякулятор канал резекцияси.
Яна шуни эсдан чиқармаслик керак-ки, уруғ пуфакчаси ва простата андрогенлар назорати остида секреция(ўз маҳсулотини ишлаб чиқаради) қилади. Шунинг учун андроген дефицит ҳолатларда ҳам эякулят ҳажмида камайиш кузатилади, лекин бу ҳолат азооспермия билан бирга келади.
Шуни ҳам инобатга олиш керакки, баъзи эркаклар уруғ анализи вақтида етарли ҳажмда эякулят чиқараолмайдилар, бу ҳолатда табиий ҳажмни билиш учун презервативга табиий алоқада чиқарилган эякулят ҳажмини баҳолаш керак бўлади. Аспермик ва гипоспермик(<1.5 мл) ҳолатларнинг барчасида қайта уруғ анализи ва эякуляциядан кейинги сийдик таҳлили ўтказилиши шарт. Эякулциядан кейинги сийдик бир идишга тўпланади ва центрифуга 300G 10 минут давомида қилинади. Сўнгра микроскоп остида текширилади. Аспермик беморларда ҳар бир кўриш майдонида 10-15 дан кўп сперматозоид кўриниши керак. Гипоспермик беморларда антеград(нормал чиққан) эякуляцатдан кўп миқдорда кузатилиши ретроград эякуляция ташхисини тасдиқлайди. Ретроград эякуляция ташхисли беморларни даволашни медикаментоз ва баъзи техник усуллари мавжуд ва булар албатта андролог назоратида ўтказилади. Ретроград эякуляцияни даволаш фарзандсизлик билан шикоят қилиб келган беморларда актуал муаммодир. Лекин фарзандсизлик муаммоси бўлмаган кекса ёшдаги турли юқоридаги сабаблар туфайли ретроград эякуляцияси мавжуд беморлар учун даволаш танлов усулидадир.
Азооспермик беморларнинг сийдик таҳлилида бир дона сперматозоидни топилиши ҳам билатерал тўлиқ дуктал обстурукция йўқлигини ўртага чиқарадиган муҳим асосдир. Агар сийдикда уруғ аниқланмаса эякулятор каналларнинг блоки ҳақида ўйлаш керак бўлади.
Авваллари уруғ пуфакчасини эякуляцияга қатнашаётганлигини баҳолаш мақсадида эякулятда фруктоза аниқлатилар эди. Бугунги кунда трансректал ультратовуш текшируви натижаларининг нормал келиши бу шубҳадан ҳалос қилади.
ФСГ (фоликулла стимулловчи гормон) нормал кўрсаткичларда бўлса мояклар биопсияси қилиш мумкин. Агар нормал сперматогенез мавжудлиги аниқланса йўлдаги блокларни ҳал қилувчи реконсруктив операциялар ўтказиш керак бўлади. Обструкция даражасини белгилаш учун интраоперацион вазография ўтказилади. Гипоспермияли олигозооспермик беморларда мояклар биопсияси одатда шарт эмас.

 


Muallif: Dr. Murodov Z. J.