UZ | RU | EN

Мояк биопсиясида Жонсон (Johnsen) шкаласи

Сешанба, 06 Март 2012

 

Мояк биопсиясида Жонсон (Johnsen)шкаласи
Моякдан олинган биоптатни гистологик баҳолашда ҳар бир tubulus seminiferis лар алоҳида баҳоланади ва уларни ўрталамаси олинади.
10. Каналчалар ўртаси очиқ ва кўп миқдорда турли босқичдаги сперматозоидлар аниқланади.
9. Герминал эпителийда турли босқичдаги сперматозоидлар лекин батартиб эмас, каналчани облитерацияга олиб келувчи хужайра тўкилишлари.
8. Герминал эпителийси барча босқичда, лекин бир каналчадаги сперматозоидларни сони 10донадан ошмайди.
7. Сперматидлар жуда кўплаб учрайди, лекин сперматозоидлар йўқ.
6. Сперматозоидлар йўқ, сперматидлар сони 10донадан ошмайди.
5. Сперматозоидлар ҳам сперматидлар йўқ, фақат сперматоцитлар бор.
4. Сперматозоидлар ҳам сперматидлар йўқ, фақат 5 донадан оз миқдорда сперматоцитлар бор.
3. Фақатгина герминал ҳужайралар ва сперматогонийлар.
2. Герминал ҳужайралар йўқ, фақатгина сертоли ҳужайралари кўринади.
1. Тubulus seminiferis умуман ҳужайралар аниқланмайди.
          Бу шкалага кўра нормал моякларни 60%дан кўп қисми 10 очко олиши керак. 10%дан кам миқдори 8 очкодан олиши мумкин деб ҳисобланади. Нормал моякни очкоси 9.39±0.24 ҳисобланади. Олигоспермиялик моякнинг ўртача очкоси 5.32±2.1. Фақат сертоли ҳужайралари синдромида 2.0±0.03дир.
          Аслида рақамлар бергандан кўра кўрилган ҳужайрани босқичларини жароҳатланиш даражасини таърифлаш кўпроқ фойдалидир.

Muallif: Dr. Murodov Z. J.