UZ | RU | EN

Ўз моякларини ўзи баҳолаш

Сешанба, 26 Июнь 2012

 Ўз моякларини ўзи баҳолаш

Ўз моякларини баҳолаш жуда ҳам осон ва енгил жараёндир, бунинг учун энг қулай пайт енгил душ олингач ёки илиқ сувда чўмилгандан кейин ёрғоқнинг бўшашган пайтидир.

Моякларни ҳар қандай касаллиги ва айниқса ўсмаси агар эрта ва ўз вақтида аниқланса даволаш натижаси ижобий якунланадиган ҳолатдир. Бунинг учун ҳар қандай ёш эркак кишининг ўз мояклари бир ойда бир маротаба текшириб туриши мақсадга мувофиқдир ва агар пайдо бўлган кичик шубҳа ёки кичик шиш кузатилса дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

Иккала мояклар бир вақтнинг ўзида текширилгани маъқулдир.

Кафтининг юза қисмини ёрғоқ ортига қўйиб бармоқ билан тўқималар структурасининг бир текисдалигига эътибор берилади, нормал ҳолатдек кузатилмаса дарҳол уролог андрологга мурожаат қилиш керак.


Muallif: Dr. Murodov Z. J.