UZ | RU | EN

“ДУМЛИЛАР” ЁХУД ЗАРУРИЙ ТАҲЛИЛ

Чоршанба, 11 Июль 2012

 

 

Одатда, эркаклар спермограмма сўзини эшитишлари билан бир чўчиб тушишади. Уларни кўпинча «Бу таҳлил нима учун керак?” деган савол эмас, балки “Буни қандай топшираман?” деган ўй ташвишга солади.  Шифокор сизга спермограмма топширишни буюрган эканми, бунинг учун асос бор, вақтни ўтказмай, ишга киришинг.
 
Сперма таҳлилидан асосий мақсад уруғлантириш қобилиятини текширишдир. Агар эркак турмуш қурганидан кейин 1 йилга қадар мунтазам жинсий ҳаёт кечирса-ю, аёли ҳомиладор бўлмаса, спермограмма буюрилади. Шунингдек, сийдик-таносил тизими касалликлари – простатит, везикулит, эпидидимит, орхит аниқланганда ҳам ана шундай таҳлил ўтказиш тавсия этилади.
Спермограмма ўтказишдан олдин камида 3 кун, кўпи билан 5 кунгача жинсий алоқадан тийилиш лозим. Очиғи, таҳлил топширишда бир оз ноқулайлик бор. Лабораторияларимиз кундузи ишлайди, шунинг учун беморлар уруғни қўл билан тўкишга мажбурлар. Баъзилар эса жинсий алоқада бўшанишдан олдин уруғни махсус идишга тўкадилар. Идиш ювилган, қайнатилган ва қуритилган бўлиши шарт. Бундай пайтда маний узоғи билан 45 дақиқа ичида лабораторияга етказилиши шарт. Идиш жуда иссиқ, айниқса, совуқ ҳароратда қолмаслиги керак, акс ҳолда сперматозоидларнинг ҳаракатчанлигига салбий таъсир кўрсатади. Манийни презервативдан идишга солиш мумкин эмас, чунки презервативларда уруғни ўлдириш хусусияти аниқланган.
Спермограммада қуйидаги жадвалда қайд этилган кўрсаткичларга эътибор берилади. 1 мл эякулятда сперматозоидлар миқдори 20 млн дан кам бўлиши уруғланиш эҳтимолининг сезиларли даражада камлигидан дарак беради. Шунингдек, тирик сперматозоидлар миқдорини аниқлаш ҳам муҳимдир. Агар бу кўрсаткич 50 фоиздан кам бўлса, жиддий ўйлаб кўришга тўўри келади. Сперматозоидларнинг ҳаракатчанлиги эса меъёридан кам бўлмаслиги керак. Лейкоцитларнинг бўлиши ва сперматозоидларнинг ёпишқоқлиги (қуюқлиги) таносил тизимида яллиғланиш борлигини билдиради. Бундан ташқари, таҳлилдаги барча кўрсаткичлар меъёрида бўлса-ю, биргина рН кўрсаткичи ёмон бўлса, бу фарзанд бўлишини қийинлаштирувчи ҳолат ҳисобланади.
 
Ҳаётжон ЗОКИРОВ,уролог
 
ЭЯКУЛЯТТАҲЛИЛИ
Кўрсаткичлар                                                                     Меъёр
Эякулятмиқдори                                                               2-3 мл
Ранги                                                                                   оқиш-хира     
рН                                                                                        7,4-7,8
Эякулятнингтинишвақти                                                20-30дақиқа  
Эякулятнингёпишқоқлиги (қуюқ-суюқлиги)                1-2 мл
1 мл да сперматозоидлар миқдори                                   > 60 млн        
Ҳаракатчанлиги
*фаол                                                                                   > 60%
*суст                                                                                    4-30 %
*ҳаракатсиз                                                             0-14 %
Тирик сперматозоидлар                                                    > 60% 
Ўлик сперматозоидлар                 
Лейкоцитлар                                                                       1-6      
Эритроцитлар                                                                     abs      
Эпителий               
Лецитин доналари            
Бехтер кристаллари                                                           аbs      
Сперматогенез ҳужайралари                                            1-2 % дан кам эмас   
Спермоаглютинация                                                         йғқ     
Фруктоза                                                                                150-250 мг %