UZ | RU | EN

КРИПТОРХИЗМ ФАРЗАНДСИЗЛИК САБАБЧИСИ

Чоршанба, 11 Июль 2012

 

«Ёшим 28 да. Уйланганимгаолтийилбўлди, лекинҳамонфарзандсизман. Шувақтмобайнидаўзимнибуткулсоғломҳисоблаб, бирормартаҳамшифокоргакўринмабман. Оиламиздагибунохушликкануқулаёлимниайбдорсанаб, унидаволанишгамажбурлайверибман. Ҳархилдўхтирларутабибларгақатнаб, турли-тумандориларниқабулқилаверганиданохирихастаҳолгаайланди. Бечоранингасаблариҳамадоитамомбўлиб, ҳар-ҳардаҳушиданкетадиганбўлибқолди.
Ва ниҳоят, яқинда пойтахтдаги клиникалардан бирида текширувдан ўтдим. Маълум бўлишича, фарзандсизлигимга айнан ўзим сабабчи эканман, менга «бир томонлама крипторхизм» деган ташхис қўйишди. Тўғриси, дунё кўзимга қоронғи кўриниб кетяпти. Наҳотки, мен ҳеч қачон ота бўла олмайман?.. Наҳотки мендан авлод – давомчи қолмайди?..»
Асрор, Қарши
 
Ушбу сатрларни ўқиган кишининг кўз олдида мактуб эгасининг руҳий ҳолати намоён бўлмай иложи йўқ. Шифокорларнинг таъкидлашича, крипторхизм дарди ўз вақтида даволанмаса, ана шундай аянчли оқибатларга олиб келиши тайин экан. Хўш, бу қандай касаллик, унинг сабаб ва оқибатлари нималардан иборат? Биз ана шу саволларга жавоб излаб Республика ихтисослашган урология маркази шифокори Илҳом Зиятовга мурожаат қилдик.  
– Крипторхизм бир ёки ҳар иккала уруғдон, яъни моякнинг ёрғоққа тушмай қолиши билан боғлиқ касалликдир. Маълумки, мояклар дастлаб ҳомила қорин бўшлиғининг юқори қисмида шакллана бошлайди ва ҳомиладорликнинг тўққизинчи ойи иккинчи ярмида ёрғоққа тушиб жойлашади. Ўғил бола туғилганида моякларнинг ёрғоқда бўлиши унинг тўла соғломлигидан дарак берувчи белгилардан биридир.
Демак, крипторхизм касаллигида мояклар ёрғоққа тушмай, торайиш, жароҳат, чандиқ каби механик таъсирлар туфайли бел ёки қорин соҳасида, чов каналида тўсиққа учраб, тутилиб қолади. Статистик маълумотга кўра, туғилган чақалоқларнинг 3-4 фоизида крипторхизм кузатилади. Бунда ота-оналар жуда ҳушёр бўлишларига тўғри келади. Агар олти ойгача ҳам мояклар ёрғоққа тушмадими, дарҳол шифокорга мурожаат этиш лозим. Одатда, 3 ёшгача бўлган болалар дорилар ёрдамида даволанади, 3 ёшдан катталари эса операция қилинади. Касалликни даволашда ҳар бир беморга алоҳида ёндашилади. Бордию, моякларнинг ёрғоққа тушиши эҳтимоли бўлса,бир муддат кутилади, акс ҳолда жарроҳлик амалиёти қўлланилади. Муолажа қанчалик кечикса, оқибатлар шунчалик нохуш бўлиши мумкин.
Маълумки, ёрғоқдаги ҳарорат қорин соҳасидаги ҳароратдан 2-3 даража паст­роқ бўлиб, моякларнинг нормал ривожланиши учун қулай шароит мавжуд. Мояклар ёрғоққа тушмай, юқори ҳароратда кўп муддат қолиб кетса, сперматоген (репродуктив) фаолиятга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.       
Крипторхизмда бола ҳеч нарсадан безовта бўлмагани учун ота-онасига шикоят қилмайди. Афсуски, айрим педиатрлар ҳам бола саломатлигини текширувдан ўтказишади-ю, моякларнинг ёрғоққа тушиб-тушмаганлигига эътибор беришмайди. Крипторхизмни аниқлаш учун чов соҳасини текшириш, ёрғоқни пайпаслаб кўриш, тўла ишонч ҳосил қилиш мақсадида ультратовуш текшируви ўтказиш керак.
Крипторхизмнинг чин ва сохта турлари бор. Сохта крипторхизмда мояклар ҳар-ҳарда ёрғоққа тушиб туради, буни операциясиз ҳам даволаш мумкин. Агар болада чин крипторхизм аниқланса, юқорида таъкидланганидек, ўз вақтида даволаш ёки операция қилиш керак бўлади. 
 
Абдусодир Ашуровсуҳбатлашди