UZ | RU | EN

Туғма пенис эгрилиги.

Пайшанба, 28 Март 2013

 Туғма пенис эгрилиги.

Касалликни ташхиси ва учраши:

Туғма пенис (эркак жинсий олати) эгриликлари одатда жинсий балоғатга етгач маълум бўлади,  яъни эрекция бошланиши билан аниқ бўлади ва эрекция пайтида эгрилик кузатилади, бу туғма касаллик бўлиб 100.000 эркакдан 37 тасида учрайди.

            Сабаблари:

Сабаби тўла аниқ эмас лекин бир нечта теориялар бор, булардан; уретрал бляшкани нотўғри ривожланиши, меатусда фиброз тўқима ривожланиши, кавернозал ва спонгиозал тўқималарни ривожланишидаги нисбатни бузилиши.

            Ташхис қўйиш ва уни баҳолаш:

Кўздан кечириш ва эрекция пайтидаги пенисни расмга олиш орқали диагноз қўйилади. Одатда касалларни ўзлари эгриликни биладилар. Эрекция пайтидаги пенисни юқоридан ва ёндан олинган расмлари орқали ташхис қўйиш ва даволаш ҳажмини аниқлаш имконига эга бўлинади.

            Касаллик белгилари:

Эрекция пайтида эгрилик, жинсий алоқага эриша олмаслик, жинсий алоқа пайтида оғриқлар бўлиши мумкин. Баъзи беморларда шикоятлари бўлмаса ҳам косметик ноқулайлик сабабли мурожаат қиладилар            Кўрсатма:

Жинсий алоқага киришга қийналсалар, оғриқ бўлса ва эгриликни  (35 - 40˚) юқори даражалари

            Даволаш:

Фақат оператив.

Консерватив даволаш усули йўқ. Жарроҳлик усуллари 2 хил:

1-Узун тарафни (конвекс) қисқартириш;

2 – Қисқа тарафни (конкаев) узайтириш.

1 – Пликация қўйиш орқали бажарилади ва бунинг учун эгрилик 60˚ дан кўп бўлмаслиги пенис етарли даражада узун бўлиши керак. Одатда туғма  эгрилиги бўлган беморлар пениси узун бўлади шунинг учун  пликация қўйиш  орқали йўқотиладиган (0.5 – 1.5см) узунлик уларнинг жинсий ҳаётига таъсир ўтказмайди.  Несбит, Ячиа, Диккетт, Луе каби бир нечта методлар мавжуд.

2 – Инцизия ва графтинг методи; аввал эгрилик бор жўй кесилади ва ямоқ материали тикилади. Мураккаб (икки тарафли) эгрилик ва 60˚ дан кўп бўлган ҳолатларда қўлланилади.

            Асоратлари:

Беморга кўра ҳар хил бўлиб асосан  пенис узунлигини қисқариши, эгриликни қайталаниши, гранулома, эректил дисфункция, гематома, пенис гипоэстезияси, уретра шикастланиши бўлиши мумкин

Операциядан сўнг:

Уйга кетгач бир кундан сўнг одатдаги ишларни бажариш мумкин. Терига ўзи  сўриладиган тикиш материал ишлатилгани сабабли 7 кунда сўрилиб кетади. Ва ювинса бўлади. 6 ҳафта жинсий алоқага кирилмайди. 8 ҳафтадан сўнг оғир ишлар ҳам қилса бўлаверади.

Врачга 7 – 10 кундан сўнг бир марта кўрсатади, сўнгра  йилда бир маротаба келади.

Натижаси 71 – 90% ҳолларда ижобийдир


Muallif: Dr. Murodov Z. J.