UZ | RU | EN

Анализ учун сийдик йиғиш

Пайшанба, 13 Июнь 2013

 Анализ учун сийдик йиғиш

Қуйидаги усуллари мавжуд:

-          Тоза сийдик анализи олиш

-          Қовуқ усти аспирация орқали олиш

-          Катетердан олиш

Сийдик олиш ёш бола(чақалоқ)ларда баъзи қийинчиликлар туғдириши мумкин. Улар учун махсус полиэтиленлик қопчалар бўлиб чов сохасига маҳкамланади, лекин буларда кўпроқ сохта ижобий натижалар кузатилиши мумкин. Бундан қутилиш учун қовусти аспирацияси маъқулроқ.

Эркаклардаги простатик инфекцияни тасдиқлаш учун фракцион сийдик олиш керак бўлади.

Тоза сийдик олиш

     Тоза сийдик олиш техникаси жуда содда бўлиб, буни беморларни ўзлари ҳам бемалол бажараоладилар. Бажараолмайдиганларга тиббиёт ходими ётиқлик билан тушинтиради.

Асосий шартлари

Бактериал зарарланиш қуйидаги манбалардан ўтади:

А) соч толалари ёки оралиқ сохасидиги бошқа кирликлар сийдик билан йиғилаётган идишга тушиши мумкин.

Б) бактериялар, қин ажралмалари сийдик оқими билан сийдикка аралашиши мумкин.

В) қўлдаги, теридаги ва кийимдаги микроблар сийдик йиғувчи идишга тушиши мумкин.

     Тозаловчи муолажалар вульвадаги, уретра учидаги ва оралиқни шу сохасидаги микроорганизмлардан холос қилиши ва анализга фақатгина сийдик йўлларидаги микробларнигина тушишига ишонч ҳосил қилдириши керак.

Хона ва ходим

Туалетдан ажралган хона ва кроват остига жойлаштириладиган суднолардан ташқари яхши тайёрланган ҳамшира ҳам керак бўлади.  Ҳамшира беморга тушинтириш ишларини олиб бориши керак бўлади.  Сийдикдан экма олиниш керак бўлса муҳит билан таъминлаши керак бўлади.

Тартиби

Ҳар бир беморга сийдик анализи олиш учун қуйидагилар керак бўлади.

А) 4та стерил пахта бинтлик тампон (10х10см)

Б) 5% совунли сувли эритма (кўк совун). Тампонлар шу эримага яхшилаб бўктирилган бўлиши керак

В) Стерил пинцет (қисқич) тампонларни олиш учун

Г) кенг оғизли стерил идишлар, оғзи беркиладиган, сийдик йиғиш учун

Сийдик анализини топширишдан олдин беморларга қуйидагиларни тушинтириш керак бўлади

Беморлар учун кўрсатмалар

Аёллар учун

1. Пастки кийимларни ечиб ташлаш

2. қўлларни совун билан яхшилаб ювиш, чайқаш, қуритиш

3. битта қўл бармоқлари билан ташқи жинсий лабларни очиб туриш ва сийдик топшириб бўлгунгача қўйиб юбормаслик

4. яхшилаб совунли сувга бўктирилган тампонлардан бирини олиш ва фақатгина биргина харакат билан олдиндан орқага юргизган ҳолатда вульвани артиш. Ишлатилган тампонни ахлатга ташлаш

5. ҳолатни ўзгартирмай туриб яна 2та тампон билан юқоридаги жараённи қайтариш

6. охирида вульвани қуритиш учун 4.чи тампондан фойдаланиш, айнан юқоридаги ҳаракатлар билан.

7. Беморда қовуғида камида 200-250мл сийдик борлигига тахмин қилингандагина анализ топширилади. Бемор 50мл, 100мл, 150мл ва ҳакозо белгиланган идишга сия бошлайди. Қачонки 150мл сийдик сийиб бўлингандагина сийдик оқимини тўхтатмасдан анализ учун сийдик олинади. Сийдик олинадиган стерил идиш кийимга ва баданга тегмаслиги керак.

Қўл билан идишни оғзига тегиш керак эмас. Бемор идишни ёпиши керак эмас. Санитарка идишни ёпиб номерлаб зудлик билан экиш ва текширишга етказиши керак бўлади. Экиш кечиктирилса сийдик музлатгичда сақлашниши керак.

!!! Ҳар қандай ҳолатда ҳам сийдикни экиш ва текшириш учун катта идишлардан (банка, судно) олиш керак эмас ва уйдан ҳам олиб келиш керак эмас.

Эркаклар учун

1. Пастки кийимларни ечиб ташлаш

2. қўлларни совун билан яхшилаб ювиш, чайқаш, қуритиш

3. битта қўл бармоқлари билан суннат терисин тортиб очиб туриш ва сийдик топшириб бўлгунгача қўйиб юбормаслик

4. яхшилаб совунли сувга бўктирилган тампонлардан бирини олиш ва жинсий олат бошини тозалаш, ишлатилган тампонни ахлатга ташлаш

5. ҳолатни ўзгартирмай туриб яна 2та тампон билан юқоридаги жараённи қайтариш

6. охирида қуритиш учун 4.чи тампондан фойдаланиш, айнан юқоридаги ҳаракатлар билан.

7. Беморда қовуғида камида 200-250мл сийдик борлигига тахмин қилингандагина анализ топширилади. Бемор 50мл, 100мл, 150мл ва ҳакозо белгиланган идишга сия бошлайди. Қачонки 150мл сийдик сийиб бўлингандагина сийдик оқимини тўхтатмасдан анализ учун сийдик олинади. Сийдик олинадиган стерил идиш кийимга ва баданга тегмаслиги керак.

Қўл билан идишни оғзига тегиш керак эмас. Бемор идишни ёпиши керак эмас. Санитарка идишни ёпиб номерлаб зудлик билан экиш ва текширишга етказиши керак бўлади. Экиш кечиктирилса сийдик музлатгичда сақлашниши керак.

!!! Ҳар қандай ҳолатда ҳам сийдикни экиш ва текшириш учун катта идишлардан (банка, судно) олиш керак эмас ва уйдан ҳам олиб келиш керак эмас.

Эркакларда порционли сийдик олиш (Мейерс Стамей синамаси учун)

Бу текширувни ўтказиш учун имкон бўлса эркаклар жинсий алоқада 3-7кун бўлмасликлари тавсия қилинади.

Жинсий олат боши юқоридагидек тозаланади.

Биринчи порция 5-10мл (VB 1), ўрта порция 5-10мл (VB 2),  тоза простата секрети (ЕРS) ва учинчи порция простата массажидан кейинги  5-10мл (VB 3) сийдик стерил идишларга қуйидаги тартибда олинади:

Аввало бемор қовуғи яхши тўлган бўлиши керак.

Биринчи порция илк уретрадан чиқаётган сийдикни олинади, лекин бемор сийишда тўхтамай давом этаверади, тахминан 200мл, яъни қовуқдаги сийдикни ярмига келганда иккинчи порция олинади ва беморга сийишни тўхтатиш айтилади. Сўнгра бемор олдинга эгилади бир қўл жинсий олат бошини очиқ ҳолда ушлаб тураверади. Иккинчи қўл билан эса стерил идишни уретра оғзига теккизмасдан тутиб туради.  Врач просататни массаж қилиб секрет чиқаришга ҳаракат қилади.

Секрет чиққанидан сўнг бемор яна учинчи идишга сийдик топширади.

Сийдик анализи топшираётганда контаминацияга жуда катта эътибор бериш керак, агар суннат қилинмаган эркакларда суннат териси анализ топшириш вақтида жинсий олат бошчасигача тушиб кетса қайтада тозалаш керак бўлади.

Бундан ташқари сийдикка ҳеч қандай детергентлар (ювиш воситалари) аралашиш керак эмас, агар аралашса бактериологик текширувлар ишончлилиги йўқолади. Барча олинган сийдик анализи ва простата секрети микроскопик ва бактериологик текширувлардан ўтказилиши шарт. 

Guidelines on Urinary Tract Infection, 2013


Muallif: Dr. Murodov Z. J.