UZ | RU | EN

Эркак жинсий аъзолари (ORGANA GENITALIA MASCULINA):

Сешанба, 03 Июнь 2014

Эркак жинсий аъзолари (ORGANA GENITALIA MASCULINA):

 

          Иккига бўлинади: ички ва ташқи

 

Ташқи жинсий аъзолари:

Ёрғоқ (Scrotum) ва жинсий олат (penis) иборат.

Ички жинсий аъзолар:

Мояк (Testis), Мояк ортиғи (epididymis), уруғ олиб чиқувчи канал (ductus deferens), уруғ пуфакчаси (vesicula seminalis) ва эякуляция канали (ductus ejaculatorius).

Қўшимча безлари:

          Уруғ пуфакчалар (GLANDULA SEMINALIS (VESICULA SEMINALIS), Простата бези (GLANDULA PROSTATA), Купер безлари (GLL. BULBOURETHRALES (COWPER)

 

ЁРҒОҚ (SCROTUM):

 

          Чот орасида жойлашган ичида мояк, эпидидим ва уруғ тизимчасини (testis, epididymis, funiculus spermaticus) ҳимоя қиладиган халта кўринишга эга аъзодир. Ўлчами ёшга боғлиқ равишда ўзгариб туради. Янги туғилганларда қовга ёпишиб турса ёш ўтган сари пастга осилиб боради. Мояклар она қорнидаги даврда белдан ривожланиб қорин деворини ёриб ўтиб ёрғоққа тушади ва шу тушиш йўлида тўхталишлар ҳам маълум касалликлар(крипторхизм ва ҳакозо)га сабаб бўлади. Қорин олд девори мушак тўқималари ҳам ёрғоқ қаватларида иштирок этганлиги сабабли уларн қисқариш хусусияти бўлганлиги сабабли моякларни ташқи ҳароратга моа равишда юқорига ва пастги харакатланишига ёрдам беради

          Scrotum терисида меланин пигменти кўплигидан ранги тўқроқ бўлади. Жуда оз миқдорда ёғ ҳужайралари учрайди ва маҳсулотида ўзига хос ҳид бўлади.

          Ёрғоқни ҳарорати одатда тана ҳароратидан 3-4o градус пастроқ бўлади. (33,9o). Бунинг сабаби эса уруғ ҳужайраларини ишлаши учун уйғун ҳароратдир. Шунинг учун юқори температурада ишлайдиганларда (металлургия), кўп саунага кирадиганларда, ёш даврда тор кийим (плавка труси) киядиганларда фарзандсизлик кўпроқ учрайди.

Истиско, Гидроселе(Hidroselе), Водянка : кўп учрайдиган касалликларидан биридир, мояк пардаларида турли сабабларга кўра сув йиғилишдир. Чораси асосан оперативдир. Гематоцеле, Hematoselе: қон тўпланишидир.

 

Жинсий олат (PENİS):

 

          Икки қисмдан иборат, эркин қисм ташқари ёрғоқ устида осилиб туради, цилиндр шаклда бўлади узунлиги ёшга ирққа бўйига кўра 9см.дан 20см.гача бўлади. Қимирламайдиган қисми қов суягига икки оёқча билан ёпишган ҳолда туради. Жинсий олатни вазифаси жинсий алоқада бўлиш ва сийдикни ташқарига чиқаришга ёрдам беради. Жинсий олат иккита ғовак (каверноз) танача ва спонгиоз танача )ичида уретра сийдик канали)дан иборатдир. Учинчи ғовак танача спонгиоз танача уч томонга келиб жинси олат бошчасини ҳосил қилади. Янги туғилган чақолоқларда бошчаси суннат териси билан қопланган бўлади ва Тиссон безчалари смегма ишлаб чиқаради. Суннат терисини учи очилмай қолиши натижасида (фимоз дейилади касалликни номи) сийишга қийинчилик туғдиради. Гигена жиҳатида бу терини олиб ташлашлик маъқул ҳисобланади.

 Уретра (сийдик канали) URETHRA MASCULINA:  жинсий олатнинг остида жойлашган сийдик ва жинсий алоқада сперма ташқарига чиқишига ёрдам беради.

 Ички жинсий аъзолар:

Мояк (Testis), Мояк ортиғи (epididymis), уруғ олиб чиқувчи канал (ductus deferens), уруғ пуфакчаси (vesicula seminalis) ва эякуляция канали (ductus ejaculatorius).

 Мояклар TESTIS (ORCHIS):

 

          Ёрғоқ ичида уруғ тизимчаси элементлари билан туташ ҳолада овалсимон кўринишдаги, асосий уруғ(сперматозоид) ва эркаклик гормони (тестостерон)ни ишлаб чиқарувчи муҳим жуфт(2та) без аъзодир. 4-5 см узунлиги, 2,5-3см эни ва 2-3см қалинликка эгадир. Одатда  оғирлиги 10-14гр атрофида бўлади. Ёрғоқ ичида баъзан ҳаракатланиб баъзан осилган ҳолатларда туради. Икки қават оқсил пардаси бўлади ва шу парда ўта сезувчандир оғриқ рецепторлари ҳам шу ерда жойлашган. Чап мочк ўнгга нисбатан кўпинча пастроқда жойлашган бўлади буни сабаби эмбрионал ривожланиш даврида моякларни ҳосил бўлиши жойларини фарқли бўлганидандир. Мояклар қорин ички ҳароратида фаолият кўрсатаолмайдилар(спрематозоид ишлаб чиқариш учун) улар учун уйғун шароит 2 ва 3 градус паст бўлишидадир.        Ривожланишни издан чиқишига қараб ҳам баъзи касалликлар келиб чиқади. Она қорнида 4 ойида канал бўйлаб жойига ҳаракатланиш бошланади. 7 ойда номсиз канални ички тешигига келган бўлади шунинг учун эрта туғилган эркак чақалоқни мояклари жойида бўлмаслиги баъзан нормал ҳолат ҳисобланиб кутиш тавсия қилинади. Ҳомиладорликни охирги 2 ойи ичида каналдан ўтиб ўз жойига тушади. Қорин бўшлиғидан ўз ётоғига тушиши учун gubernaculum testis номли боғлам керак бўлади шуни ривожланмаслиги моякларни ўрнига тушмасликка ёки қайтиб чиқишига сабаб бўлади ва жарроҳлик йўли билан мояк жойига фиксация қилинади. Ундан ташқари мояк қорин бўшлиғидан ўтиб келаётганда қорин парда(processus vaginalis) ҳам иштирок этади мояк ўз ўрнига тушганда бу канал сўрилиб кетиш керак баъзан ёпилмалик ҳисобига чурралар (грижа) ёки истисқо (водянка) ривожланади. Туғилганда моякларни ўз ўрнида бўлмаслиги криптоорхизм, моякни ўз йўналишидан бошқа жойларда бўлиши эктопия дейилади. Ҳар икки моякни ривожланмаслиги анорхизм, биттасини бўлмаслиги моноорхизм, яхши ривожланмаслиги мояк гипоплазияси дейилади. Бу ерда бир оғиз томирлари ҳақида айтиб ўтишимиз керак бўлади, мояк веналарини кенгайишини ва рефлюксини варикоцеле дейилади ва ҳақда алоҳида мақоламиз бор танишишиларинг мумкин.

 Мояк ортиғи EPIDIDYMIS:

           Текис ёйиб чиқилганда тахминан 6 метр узунликка эга бўладиган эгри бугри каналдир. Моякни орқа уст тарафида ярим ойсимон шаклда туради. Уч қисмдан иборат бош, тана ва дум. (caput, corpus ва cauda epididymis).  Ҳар бир уролог ва андролог бемор кўриш пайти буларн палпация қилиш шартдир. Бош қисмида бир ортиқ яна мавжудки баъзи ҳолларда шунинг ўзини буралиб қолиши ҳам кучли оғриқларга сабаб бўлади (appendix epididymidis). Мояк ортиғини асосий вазифаси моякларда ишлаб чиқилган сперматозоидаларни омбори депосидир. Лекин бу ергача улар ҳали ҳаракатчан бўлмайдилар.Сперматозоидлар мояк ортиғида ва простата безини маҳсулоти таъсири остида ҳаракатчанлик қозонадилар.

 Уруғ олиб чиқувчи канал (DUCTUS DEFERENS):

           Мояк ортиғини давоми сифатида ривожланаган узунлиги 40-50см атрофида вазифаси фақатгина уруғни эякуляция каналигача ўтқазиб беришдир. Эски адабиётларад томирга ўхшаш бўлганига vasa deferens  дейилган. Кўрикда албатта кўрилиши шартдир, чунки туғма ривожланмаган ҳолатлар ҳам мавжуддир. Бундан ташқари эркаклар контрацепциясида боғлаб қўйиш орқали эркакларни ҳомиладор қилиш қобилятини ҳам тўхтатиш мумкин. Вазэктомия дейилади. Турли сабабларга кўра аёл контрацепцияси (спирал ва ҳ) мумкин бўлмаган ҳолда мурожаат қилиш мумкин бўлган усулдир.

 Уруғ отувчи каналча DUCTUS EJACULATORIUS:

           Уруғ олиб келувчи (Ductus deferens) билан уруғни ташқарига чиқарувчи канални (ductus excretorius) бирлашиши натижасида пайдо бўлган каналчадир. Простатани ичида ўтиб сийдик каналидаги уруғ дўмбоқчасига очилиди.

 FUNICULUS SPERMATICUS:

           Мояк томирлари, нервлари, уруғ олиб чиқувчи канални ўз ичида тутувчи ҳосиладир. Ҳар икки тарафада биттадан бўлиб номсиз канални ичидан ўтиб моякларни ёрғоқ ичида осилиб туришини таъминлайди.

 Қўшимча безлари: охирги пайтларда ички генитал аъзо сифатида қабул қилинмоқда.

 Уруғ пуфакчалар (GLANDULA SEMINALIS (VESICULA SEMINALIS):

 уруғ суюқлигиги асосан фруктоза сперматозоидларни энергиясини таъминлашга жавобгардир.

Простата бези (GLANDULA PROSTATA):

 

          Кичик чаноқ ичида қов суяги ортида жойлашган қовуқ чиқиши қисмида сийдик канали ўраб олган ҳолда туради. 3х4х2,5см ўлчамга эга. Асосий вазифаси сперматозоидлар учун ҳаётбахш қилувчи секрет ишлаб чиқариш, эркак гормонларни актив формасига ўтқазиш ва ҳакозолардир. Энг кенг тарқалган касалликлари просатати (бу ҳақда мақола бор сайтда танишиб чиқинглар) ва ёши ўтганда жинсий фаолликдан сусайиш бошланганда ривожланадиган аденомадир. Простата бези хавфсиз гиперплазияси ҳам дейилади. Келгусида мақола ёзамиз.

 

Купер безлари (GLL. BULBOURETHRALES (COWPER):

 

          2-3 см узунлигида сийдик каналини бошланиш қисмида туради. Вазифаси эякуляциядан олдин маҳсулот ишлаб чиқариб қолдиқ сийдикни нейтраллаш ва эякулятни чиқишига замин тайёрлаш.

  


Muallif: Dr. Murodov Z. J.