UZ | RU | EN

ПРОСТАТА НИМА ВА ПРОСТАТА КАСАЛЛИКЛАРИ НИМАЛАР ?

Якшанба, 23 Ноябрь 2014

ПРОСТАТА  НИМА ВА ПРОСТАТА КАСАЛЛИКЛАРИ НИМАЛАР ?

(Простата бези аденомасининг операцияси ҳақида кўпроқ маълумот берилди.)

            Простата бу эркаклардаги  бир ички секреция безидир (яъни бир аъзодир бу бўлмаса эркаклик хусусиятлари ҳам ривожланмайди).  Сийдик пуфаги(қовуқ)нинг остида жойлашгандир. Сийдик, сийдик каналидан ўтиб, жинсий олатдан ташқарига чиқади. Сийдик канали бўлса жинсий олатга простата безининг ичидан ўтиб уланади. Бошқача қилиб айтганда простата бези сийдик каналини узук сингари ўраб олган. Шунинг учун простата бези катталашганда бу йўлнинг тиқилишига олиб келади ва эркакларда шунга боғлиқ шикоятлар бошланади.

Простатанинг инсон танасида бир неча вазифаси бор булардан вояга етганларда асосий вазифаси маний(сперма)ни ҳосил қилувчи суюқликларнинг бир қисмини ишлаб чиқариб, сперматозоидларнинг харакатланишига ёрдамчи бўлади.

Простата касалликлари нималар?

Простата безининг катталашиши(аденомаси) (хавфсиз)

Эркакларнинг ёшлари улғайган сари (асосан 40 ёшдан  сўнг) простатанинг ҳажми ортади, катталашиб боради. Бунга тиббиётда Просатата безининг хавфсиз гиперплазияси (ПБХГ) дейилади. ПБХГ (хавфсиз ўсмадир) рак касаллиги эмас. ПБХГ 60 ёшдаги эркакларнинг 60% ида бўлади ва бу ёшдан ўтган эркакларнинг 40% ида баъзи шикоятларга йўл очади. Шу сабабдан, асосан 50 ёшдан сўнг мурожаат қилишлари жуда кўп учратилган ҳолатдир.

Простата безининг яллиғланиши (Простатит)

Простатит, простата безининг яллиғланиши касаллигидир, инфекция натижасида вужудга келади. Анча ёш даврларда кўриш мумкин. Бир неча турларга бўлинади. Сийиш билан боғлиқ шикоятлар, титроқ, оғриқ каби турли туман симптомлар билан ҳам кузатилиши мумкин. Умуман олганда битта туридан қолганлари антибиотиклар билан даволанади.

Простата раки

Яхши характерли катталашувдан бошқа бир тарздаги касаллик ҳисобланиб. 70 ёшдан кейин яқин 10 та эркакдан 4 тасида простата ракига дуч келиш мумкин, (охирги адабиётлар 50ёшдан кейин ҳам кўпайганини қайд этмоқдалар) фақат бу кишиларнинг кўпчилигининг ҳаётига салбий таъсир кўрсатмаётганлиги учун эркаклар уролог назоратига боришга қунт қилмаганликлари сабабли жуда кеч даврларда аниқланмоқда ва нохуш ҳолатлар билан тугамоқда. Шу билан бирга, таъкидлаш лозимки ёшликда бу касалликка чалинганлар учун касаллик ҳаётларига ўта салбий  таъсир қилишлиги сақланиб қоляпти. Бу ерда ракни патологик даражаси муҳимдир.  Касалга ёндашишни белгилашда катта аҳамиятга эга.

Простата бези катталашуви(аденомаси) ПБХГ да шикоятлар ва симптомлар нималардан иборат?

Простата бези катталашган сари сийдик каналини сиқиб сийдикни тиқилтира бошлайди ва сийдикнинг нормал оқишига салбий таъсир қилабошлайди. Сийдикнинг эркин оқиши чекланган сари сийдик пуфаги бу қаршиликни енгиш ва сийдикни торайган сийдик йўлидан отилиб чиқиши учун янада кўпроқ куч билан қисқара бошлайди. Вақт ўтган сари қовуқ деворлари қалинлашади, аммо қисқариш кучи озаяди, сийдик пуфаги тўлиқ бўшалмайди ва  сийдик қола бошлайди.

Ёшингиз 40да ёки 40дан юқори бўлса ва қуйидаги шикоятлардан бири ёки бир нечтаси сизда кузатилса бу, простата бези аденомасига боғлиқ бўлиши мумкин.

·         Сийишда қийналиш

·         Кучаниб сийиш ёки сийдик оқишининг, босимининг пасайиши

·          Сийишни бошлашда кечикиш ёки кутиш

·         Узоқ сийиш

·         Тўсатдан сийдик сиқилиши, сийдик қочиши хисси

·         Тез тез сийгани чиқиш

·         Кечаси уйқудан уйғониб сийгани чиқиш

·         Сийгандан сўнг сийдик пуфагини тўлиқ бўшатилмаслик ҳисси

·         Сийдик қочиши

Урологга учраш керак турли кишилар ва телевизор рекламалари, аптекачилар тавсиясига кўра дори ёки бошқа нарсалар қабул қилманг!!!

Бирдан сийаолмаслик (тўлиқ тиқилиш)

Баъзи эркаклар бирдан сийаолмаслик ҳолатига ҳам тушишлари мумкин. Бу умуман простата безининг катталашуви белгисидир. Сийдик пуфаги тўла фақат сийдик канали простата томонидан тиқилиб қолгани учун киши сийаолмайди, жуда оғир ҳолатдир. Бундай ҳолатда дархол касалхонага мурожаат қилишлари лозим. Уролог мутахассиси жинсий олатдан сийдик пуфагига ингичка бир найча (катетер) қўйиб сийдик пуфагини бўшатади. Бу ҳолат, умуман простата катталашуви даволаниши учун муолажа зарурлиги кўрсатиди.

Простата катталашувида таъсир қиладиган факторлар: (масалан, ирқ, атроф муҳит, семириш)

ПБХГнинг қора ирқда оқларга нисбатан янада кенг ёйилганлигига доир маълумотлар бор. Ғарб тиббиётига кўра семиришнинг ҳам простата катталашувига таъсири бўлиши мумкин, фақат простатанинг катталашуви бўйича механизмлари ханузгача тўлиқ маълум эмас. Кишининг ёши ва эркаклик гармони икки муҳим фактордир.

40 ёшга кирган бир эркакнинг ҳеч бир шикояти бўлмаса ҳам Уролог мутахассиси томонидан йилда бир марта муолажа қилиниши керак. Докторингиз олдиндан сизнинг шикоятларингизни тинглайди, сизга саволлар беради, кўрикдан ўтқазади ва керакли текширувларни ўтқазади натижаларга асосланиб ташхис қўйиб сизни даволайди.

Керак бўлиши мумкин бўлган баъзи текширувлар:

·         Сийдик таҳлили (инфекцион ёки эмаслиги, уйдан олиб келиш керак эмас, 3 соат сиймасдан келинса кифоядир)

·         Қон тахлиллари (простата ёки буйрак касаллиги назорати учун)

·         Ректал кўрик (Простатанинг катталашуви ва ҳар қандай ноодатий ҳолат бор йуқлигини тушиниш учун орқадан бармоқ билан простата муолажаси. Бу муолажада доктор сиздан тизза тирсак ҳолатида бўлишингизни истайди ва муолажа қўлқопи кийган ҳолда кўрсаткич бармоғи билан орқадан простатани муолажа қилади.)

·         Урофлоуметрия (Сийдик оқиш кучини ва оқишининг қандай бўлишини тушиниш учун сийдик оқиш тести. Бу тестда сиздан компьютерга боғлиқ воронка шаклида махсус бир идишга сийиш исталади. Бу тест учун кўп сув ичилиб сийдик жуда ҳам қистаган ҳолатда бўлиш керак.

·         УЗИ (Сийишдан олдин ва сийиб бўлгач сийдик қолган ёки қолмаганлигини билиш учун ультрасонография).

·         ТРУЗИ (Агар урологингиз муолажа ва қон таҳлилида простатанинг яхши характерли катталашувидан ташқари (масалан, простата раки) бошқа бир касалликдан шубха қилса трансректал (орқадан) ультрасонография ва простата биопсиясини талаб қилиши мумкин. Бу йўл билан ультртовуш аппаратининг ингичка бир қисми орқадан ўрнатилиб простата кўрилиши мумкин ва ҳажмини ўлчаш мумкин. Керак бўлса жуда ингичка бир игна билан простатанинг ҳар хил жойидан тўқималар олиниб бир гисталогия мутахассиси томонидан микроскоп остида текширилади. Ўйланганидек оғир бир тадқиқот эмас, осонлик билан ва кишига кўп безовталик бермасдан қилиниши мумкин, наркоз керак эмас.

Бошқа текширувлар:

·         Шикоятларингизнинг даражасини янада яхши бахолаш учун Ҳалқаро Простата Шикоят Баҳолаш Сўровномасини (IPSS) тўлдиришингиз керак бўлади. Шунда шикоятингиз янада алоҳида индивидуал баҳоланиши мумкин.

·         Буйрак, сийдик пуфаги ультрасонографияси

·         Баъзи эркакларда аниқ ташхис қўйиш учун ва сийдик пуфаги функцияларини ўлчаш учун Уродинамик текширув керак бўлиши мумкин.

·         Баъзида бутун сийдик йўлларини кўрсатиш учун Интравеноз урографик керак бўлиши мумкин.

Операция бўлишим керакми?

Простата безининг операцияси, кишининг шикоятларини ҳал қилишда энг муҳим усулдир. Касалларнинг 90% и операциядан сўнг мамнун бўлишмоқда, фақат ҳар бир беморга ҳам операция керак бўлмайди. Урологингиз сизнинг шикоятларингизни, тадқиқот натижаларингизни, муолажа симптомларингизни баҳолаб сизга мос бўлган даволаш усулларини таклиф қилади.

Касалларнинг бир қисмида шикоятлар енгил бўлиши мумкин ва кишининг кунлик ҳаётига таъсир қилмаслиги мумкин, қилинган тадқиқотлар натижасида ҳам сийдик йўлида ортиқча тиқилишлар кузатилмаслиги мумкин, бу ҳолатда хеч бир даволаш қилинмасдан фақат  кузатув ва назоратда туришингиз керак бўлади.

Фақат баъзи ҳолларда операция қилиш керак бўлиши мумкин. Масалан сийдик пуфагининг тамоман бўшалмасдан буйракка хавф солган ҳолатлада  ёки анча олдин айтиб ўтганимиз тўсатдан сийдик тўхташ ҳолларида операция керак бўлиши мумкин.

Қўшимча сифатида дори билан ҳам даволанишингиз мумкин. Бу усул ҳам кенг тарқалган. Бу ерда муҳими бир фактор, бу дориларнинг доимий истеъмол қилиш керак бўлади.

Даво чорасини танлаётганизда сиз ва Уролог мутахассисингиз қуйидаги факторларни кўзда тутишингиз керак:

·         Шикоятларингизнинг кучи ва ҳолати

·         Бу шикоятларнинг сизни қанчалик безовта қилаётгани

·         Бу муаммоларнинг сизни ҳаёт даражангизга қанчалик таъсир қилиши

·         Простата бези катталашуви сабабли соғлигингизнинг қанчалик тахдидга солганлиги (масалан сийдик каналининг қай даражада тиқилганлиги, ёки сийишдан сўнг сийдик пуфагида қанча сийдик қолгани каби;

 

Операцияга рози бўлганда бунинг сизга келтирадиган фойдалари ёки келтириши мумкин бўлган зарарларини солиштириб бир қарор қилишингиз мумкин. Бу босқичда Уролог сизга ёрдамчи бўлади.

КУЗАТУВ ВА НАЗОРАТГА ОЛИШ:

Уролог мутахассиси сизни муолажа қилгандан сўнг фақат назоратга чақириб туриши мумкин. Хусусан шикоятлари анча енгил бўлган ва сийдик каналининг кўп тиқилмаганлиги баъзи беморлар учун фақат кузатиб бориш маъқул йўл бўлиши мумкин. Бу беморлар енгил шикоятлар сабабли ҳаётларидан мамнундирлар ва шикоятларининг простата ракига боғлиқ бўлмаганини билганларида хотиржам бўлишади. Бу кишилар баъзи чора тадбирлар билан шикоятларини янада камайтиришлари мумкин.

Қуйидаги баъзи ҳаёт тарзи ўзгаришлари бу кишилар учун фойдали бўлиши мумкин.

·         Кечалари, айниқса кечаси ётишдан олдин олинган суюқлик миқдорининг камайтириши,

·         Ичилган қахва ва чой миқдорининг камайиши: Бу ичимликларнинг таркибидаги кафеин сийдик пуфагини қисқартириши ва сийдик миқдорини кўпайтириб кишининг шиикоятларини орттириши мумкин.

·         Қабзият бўлмаслик: Тўла бўлган йўғон ичак сийдик йўлини янада сиқиб шикоятларни ортишига сабаб бўлиши мумкин.

·         Сигарет чекишни ташлаш: Сигарет билан олинган токсинлар сийдик йўли билан чиқиб сийдик пуфагига таъсир қилиши мумкин ва шикоятлари ортиши мумкин.

·         Сийдик пуфаги машқлари: Сийдигингиз нормал ҳолатда бажаринг ва туалетдан чиқинг. 5-10 дақиқадан сўнг такрор туалетга киринг ва сийишга харакат қилинг. Шундай қилиб сийдик пуфагининг тўлиқ бўшаганига ишонч хосил қилишингиз мумкин.

 

Бу маслахатларни тадбиқ қилиб ўзингизни назорат қилинг, агар бирор ўзгариш бўлмаса буларни тадбиқ қилишни кераги йўқ. Масалан чой ичмаслик шикоятларингизда камайиш сезилмаса, эскидек ичишингиз мумкин.

Диққат! Аввалам бор бир Уролог мутахассисига муолажа қилдириб буларни тадбиқ қилинг. Унутманг, хеч бир шикоятингиз бўлмаса ҳам 40 ёш ва кейин ҳар эркакнинг простата муолажаси ўтказилиши лозим.

Простата безининг катталашувининг дори билан даволаш

Ўрта даражада шикоятлари бўлган беморлар учун дори муолажаси қулай бўлиши мумкин. Простата катталашувида дори муолажаси беморларнинг шикоятларини камайишига боғлиқдир, касалликни даволамайдилар, доимий истеъмол қилишлари керак. Дори тўхтатилганда шикоятлар аввалгидан ҳам кескин орта бошлайди.

Дори муолажасининг фойдалари бўлишига қарамасдан юқорида айтиб ўтган операция усулини керак эмас дегани эмас. Шу сабабли бу дориларни истеъмол қилган кишиларнинг 3 ёки 6 ойда бир мартда назоратга боришлари керак бўлади.

Простата  безининг катталашувида 2 хил дори гуруҳи мавжуд. Булар қуйидагилардир:

·         Альфа блокатор (простатани бўшаштиради)

·         5 альфа редуктаза ингибиторлари (простатани кичрайтиради)

Альфа блокаторалар.

Алфа блокаторларнинг простатани катталашувига боғлиқ бўлган беморларда сийдик тезлиги ортганлиги ва шикоятларнинг камайганлигини кўрсатади. Бу дорилар простата ичидаги текис мушакларини бўшаштириб тиқилишни камайтиради ва сийдикни тезлаштиради.

Таъсири: Шикоятларда тузалиш 1-2 хафтагача қисқа бир муддатда бўлади фақат бир неча ой ўтишига қарамасдан тузалиш бўлмаса альтернатив муолажаларни қилиш лозим.

Бошқа таъсирлари: Энг асосий таъсирлари бош оғриғи, чарчоқ ва бош айланишидир. Бу таъсирларнинг сабаби шу каби дориларнинг томирларни ҳам бўшаштириши ва қон босимини туширишидандир.

5 алфа редуктаза ингибиторлари

Альфа блокаторлардан аксинча, 5 альфа редуктаза ингибиторлари простатанинг катталашувига сабаб бўлган бир фермент таъсирининг блоклайди. Бунинг натижасида тиқилишга сабаб бўлган простатанинг хажми кичрайиб кишининг шикоятлари камайиши мумкин фақат бу кичрайиш узоқ муддат давом этади 2-3 йил даволашдан сўнг простата 20-30% даражага тушиши мумкин. Бу дорининг кичик ҳажмдаги простата аденомаларида эффектив бўлмаслиги ёзилган.

Таъсири: Таъсирининг бошланиши 6 ойгача давом этиши мумкин.

Бошқа таъсирлари: Бошқа таъсирларининг кўпчилиги дори истеъмол қилиш тўхтатилгандан кейин кузатилади. Яна бошқа таъсирлари жинсий истакда камайиш, эрекцияда қаттиқлашишни қийинлашиши, маний миқдорида камайишдир.

Комбинацияланган даволаш:

Комбинацияланган даволаш билан янада кўп фойда олиш юзасидан илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Бошқа эҳтимолликлар:

Фитотерапия, ўсимлик дорилари билан қилинган даволашдир. Бу тур гербал махсулотлар бир қанча мамлакатларда фойдаланилади. Бу тур даволанишларни қабул қилган беморларнинг шикоятлари камайиши мумкин. Лекин бу мавзуда жуда кўп илмий маълумот йўқ. Бу дорилар шикоятлари камайса ҳам аниқ даволаниш бермайди.

Простата катталашувини даволашни оператив усуллар

Тиббиётдаги технологик ривожланишлар билан бир қаторда беморлар учун янада қулай ва енгилроқ холда простата катталашувини даволаш турлари вужудга келди. Шу билан бирга бу усулларнинг кўпи простата катталашувини даволашда олтин стандарт бўлган TURP (ёпиқ простата операцияси) ўрнини олаоладиганчалик таъсирли бўлгани йўқ. Бу усуллар шулардир:

Простатик стентлар

Лазер даволаш (Гелий лазер бундан мустасно)

Интерситциал даволаш

Трансуретрал электровапоризация

Трансуретал микротўлқинли терапия

Простата стентлар

Бу махсус стент сийдик йўли ичида жойлаштирилади, кенгайган стент простатани ташқарига итариб сийдик йўлини очади ва кенгайтиради. Бу стентлар ўткинчи ёки доимий бўлиши мумкин. Шу билан бирга простата тўқимасининг стент ичига катталашуви, сийдик йўлида безовталик пайдо қилиши каби бошқа таъсирлари бўлиши мумкин.Умуман бу усул, сийаолмаган ва хеч бир жаррохлик усулини қабул қилолмайдиган ҳамроҳ касалликлари (юрак, ўпка) муаммолари бўлган беморлар учун қулай бўлиши мумкин. Эскирган бир усулдир.

Лазерли даволаш

Бу техник усулда жинсий олат учидан кирилиб (маҳаллий ёки умумий анестезия остида) катталашган простата тўқимасига лазер найчаси ўрнатилади, Уролог мутахассиси тўғридан тўғри кўраётганда катталашган тўқимага лазер энергиясини узатади. Простата катталашуви муолажасида қўлланиладиган бир неча тур лазер бор. Nd-Yag, KTP (green light=яшил нур) ва Holmium-Yag Lazer энг кўп қўлланиладиганлар. Nd-Yag тўқимадаги ёқиш таъсири сабабли операция якунида кўп шикоятлар бўлиши мумкин, шу сабабли ишлатишдан чиқиб бормоқда. Greenlight дейилган KTP лазер Nd-Yag дан янада таъсирли ва янги усулдир, аммо тўқимани тамоман чиқариб тозалаш хусусияти йўқ. Бу хусусиятга эга бўлган ягона лазер Holmium-Yag лазердир.

Интерситциал даволаш

Бу усулда радио тўлқини ёки лазер энергияси, юксак иссиқлик ёки энергияда простатага берилади ва хажми кичрайтирилади. Бу усулнинг фойдаси сийдик йўлига зарар бермаслигидир. Фақатгина маҳаллий анестезия билан қилиниши мумкин, қонаш эхтимоли жуда камдир, даволаш сўнгида найчанинг қолиш муддати қисқадир. Шу билан бирга узоқ йиллик натижалари ҳали маълум эмас.

Трансуретрал электровапоризация

Бу усулда TUR (ёпиқ простата операцияси)га ўхшайди, фақат TURдаги каби тўқима кесилиб чиқарилмайди, унинг ўрнига махсус бир най билаан юқори электр энергияси билан тўқима эритилади. Ҳозирги кунда ишлатилмайди.

Трансуретрал микротўлқин термотерапияси

Бу ерда простатага 55 даражагача иссиқлик берилади, сийдик йўли совитилиб мухофаза қилинади. Шикоятлари бир қанча камайиши мумкин, сийдик оқиш тезлиги бошқа усулларга нисбатан оз кўпаяди. Ҳозирги кунда ишлатилмайди.

ПРОСТАТА КАТТАЛАШУВИНИНГ ЖАРРОХЛИК ЁРДАМИДА ДАВОЛАШ УСУЛИ
Простата катталашувини даволашда оммалашган 3 операция бор.

Булар:

·         Трансуретрал простата резекцияси (TURP, ёпиқ простата операцияси)

·         Қовуқ бўйни орқали кириш

·         Очиқ  простата операцияси

Трансуретрал простата резекцияси (TUR-P, ёпиқ простата операцияси)
Бу усул энг кўп қўлланилган простата операциясидир, простата катталашуви жаррохлик даволашни яқин 95%и бу усулда қилинмоқда. Эффектив усулдир. Анестезия қўлланилгандан сўнг (худудий ёки умумий) ингичка уретраскоп ёрдамида Уролог жинсий олатдан киргизиб простата тўқимасини электр оқимидан фойдаланиб кичик парчалар ҳолида кесади ва ташқарига чиқаради. Бу операция жинсий олат ичидаги сийдик каналидан киритилиб қилинганида қандайдир кесилиш ёки яра бўлмайди. Операция яқин 45-60 дақиқа давом этади.

Қовуқ бўйни орқали (Трансуретрал простата кесилиши)

Простата жуда катта бўлмаган ҳолатларда, фақат торайиш ва тиқилиш бўлган вақтда қўлланиладиган усулдир. Сийдик пуфаги бўйнидан простатагача кесилади. Тўқимани чиқаришга хожат йўқ. TUR-Pчалик таъсирли, бошқа таъсирлари анчагина камдир. Шу билан бирга фақатгина кичкина простаталарга қўлланилиши мумкин бўлган бир усулдир.

Очиқ простата операцияси:

Агар простата TUR-P қилинмайдиган даражада катта бўлса (60-80гр дан катта) қориннинг тагидан бир кесма кесиб чиқарилади. Бу бошқа усулларга қараганда янада оғир операциядир, касалхонада қолиш ва тузалиш муддати янада узоқроқдир.

Простатанинг катталашган қисми чиқарилади ва капсуласини ичкарида қолдирилади.

Қайси анестезия усулида операция қилинаман?

Анестезия шакли бир қанча бемор учун муҳимдир. Холбуки замонавий анестезия билан қилинган операциялар анчагина ишончли ўтмоқда ва жиддий қўшимча таъсирлари жуда оздир. Очиқ простата операцияси умумий анестезия остида бажарилади. Бошқа усулларда (TUR-P, Гелий лазер каби) эпидурал, спинал (белдан сезишни сусайтириш) каби худудий анестезия ҳам қўлланилиши мумкин. Анестезия мутахассиси сиз учун энг қулай усулни қўллайди.

Спинал ва эпидурал анестезия билан белингиздан укол тиқилинади ва бу худудни паст қисмида сезиш сусаяди, киши оғриқ сезмайди. Бу усулда операция давомида кишининг хуши жойида бўлади. Агар истасангиз анестезия мутахассиси сизни эркин хис қилдирувчи дорилар ҳам бериши мумкин.

Гелий лазер билан простата операция:

Бу усул ҳам TUR-P га (ёпиқ простата операцияси) ўхшайди. Орадаги фарқ, тўқималарни кесиш учун электр энергияси ўрнига Гелий лазер энергияси ишлатилади. Яна жинсий олатдан кирилиб катталашган тўқимани лазер билан кесилади ва ташқарига олинади. Қилинган илмий изланишлар бу усул TUR-P га ҳам очиқ операциячалик таъсирли эканлигини қўрасатди. TUR-P га ёки очиқ операцияга кўра ижобий томонлари шулардир:

• Қонаш эхтимолининг йўқдиги,

• Қисқа ётиш муддати (Гелий 1 кун, TUR-P 2-3 кун, очиқ простата 5-7 кун)
•  Катетерни қолиш муддати қисқа бўлиши (Гелий 1 кун, TUR-P 2-3 кун, очиқ простата 5-7 кун)
• Актив ҳаётга қайтишнинг қисқалиги (Гелий 2-3 кун, TUR-P 3-4 хафта, очиқ простата 3-4 хафта)
• Гелий лазер билан простата операциясига илова қилинган бир жихоз ёрдамида(морселатор-тўқимани парчаловчи) бундан буён простата қанчалик катта бўлишига қарамасдан очиқ операцияга хожат қолмасдан ёпиқ холда операция қилинмоқда. Шундай қилиб киши жуда ҳам қулай простата операцияси қилиниши мумкин ва жуда қисқа муддатда нормал ҳаётга қайтиши мумкин.

Простата операцияси сўнгида қандай бошқа таъсирлар бўлиши мумкин?

Жинсий ҳаётингизга таъсири:

Простатанинг катталашган қисмининг чиқарилиши умуман олганда эркакнинг жинсий ҳаётига ёмон таъсир қилмайди. Агар операция олдидан қаттиқлашиш қийинчилиги бўлмаса операциядан сўнг бундай бўлиш эхтимоли жуда оздир.

Ретроград эякуляция (қуруқ бўшалиш, манийни қовуққа ўтиб кетиши)

Простата операцияларидан сўнг умуман олганда вужудга келган ҳолатдир. Кишининг оргазм бўлиши (завқ олиш) таъсирланмайди, фақат бўшалган вақтда маний ташқарига отилиш ўрнига сийдик пуфагига, ортга қайтади. Бунинг сабаби простата операцияларида манийнинг ортга қайтишини тўсувчи механизмнинг бузилишидир. Бу холатда кишига хеч қандай зарари йўқ, маний илк сийдик билан отилиб чиқади.

Наслдорлик (фарзанд кўриш холати)

Юқорида айтиб ўтилган қуруқ бўшалиш сабабли простата операциясидан сўнг фарзанд кўриш эхтимоли жуда оздир. Фақат бунга бир химояланиш усули сифатида кўп ишониш керак эмас, чунки бу қуриқ бўшалиш ҳар эркакда ҳам кўрилмайди. Агар фарзанд кўриш ниятингиз бўлса Урологингиз билан маслаҳатлашинг.

Оргазм ҳисси

Умуман олганда оргазм ҳиссида ўзгариш бўлмайди.

Қаттиқлашиш қийинчилиги

Бу эхтимол простата операцияларидан сўнг камдир, фақат операциянинг турига кўра фарқли даражаларда кузатилиши мумкин. Энг кўп очиқ простата операциясидан сўнг кузатиш мумкин (5-7%), TUR дан сўнг янада пастдир, Гелий лазер билан қилинган операциялардан сўнг деярли умуман кузатилмайди. Операция олдидан бу холатларни Уролог мутахассиси билан гаплашинг. Кўпгина ёши ўтган бемор учун бу фактор муҳим бўлмаслиги мумкин, фақат актив жинсий ҳаётингиз бўлса бу мавзуда докторингиз билан маслахатлашинг.

Сийдик тутаолмаслик

Операциядан сўнг сийдик тутаолмаслик умуман олганда ўткинчи бўлади ва вақт ўтгач тузалади. Доимий сийдик тутаолмаслик эхтимоли 1%дан паст. Бу эҳтимол яна очиқ простата операциясидан сўнг анча кўп учрайди. Бу мавзуни операциядан олдин докторингиз билан гаплашиб олинг.

Қонаш
Операция давомида ёки кейин қон оқиши мумкин. Бу эхтимол Гелий лазер билан қилинган операциялардан сўнг деярли хеч бўлмаган.

Қайтадан операция бўлиш:

Ҳар 10 та эркакдан биттаси 10 йиллик давр мобайнида янгидан катталашув ёки сийдик йўлида торайиш (операцияга боғлиқ) сабабли такроран операция бўлиши керак бўлади.

Асоратлар
Бутун катта операциялардан кейин асоратлар бўлиши мумкин. Кўкрак инфекциялари, юрак муаммолари, катта қон томирларда тиқилишлар каби. Бугинги кунда бу асоратлар энг кам даражага туширилган. Операциядан олдин буларнинг пайдо бўлишини олдини олиш юзасидан чоралар кўрилади.

Ўлим хавфи

Ҳар турли операцияда бу эхтимол бўлади, фақат бугинги кунда простата операциясига боғлиқ ўлим эхтимоли деярли йўқ деса ҳам бўлади(жуда оздир). Агар кишида қўшимча касалликлар бор бўлса, (қандли диабет, юрак касаллиги каби) операция олдидан бу холат инобатга олинади ва керакли чоралар кўрилади.

Мурожаат қилишдан қанча ўтгач операция қилинаман?

Касалхонага мурожаат қилган кунингиз керакли тадқиқотлар ўтказилади ва бирор бир чекловлар бўлмаса кейинги кунга операция режалаштирилади.

Касалхонада неча кун қоламан?

Операция турига қараб ўзгаради. Гелий лазер билан қилинган операция учун 1 кеча қолиб эртасига кетишингиз мумкин. TUR-P’да 2-3 кун, очиқ операцияда бўлса 5-7 кун керак бўлади.

КАСАЛХОНАДА ҚОЛИШ ВА ОПЕРАЦИЯ:

Касалхонага келишдан аввал: Касалхонага келаётганда истеъмол қилаётган дориларингизни унутманг. Простата операциялари олдидан қон суюқлатирувчи дорилар билан боғлиқ дорилар(асперин каби) истеъмол қилаётган бўлсангиз буларни 7 кун олдиндан тўхтатишингиз керак бўлади. Бу холатни докторингиз билан гаплашинг.

Касалхонага келганимда нималар қилинади?

Камчилик бўлган текширувлар ўтқазилади. Агар қўшимча бирор муаммоингиз бўлса терапевтлар томонидан кўриб чиқилади. Операция олдидан керакли текширувлар қилинади.

Булар:

• Сийдик тахлили

• Тана ҳарорати ўлчови

• Қон босими ўлчови

• ЭКГ

• Ўпка

• Қон тахлиллари

Касалхонада қандай сохадаги кишилар билан учрашаман?

Уролог мутахассиси

Сизни операция қиладиган докторингиз ёки докторларингиз

Анестезия мутахассиси

Анестезия мавзусида профессионал бўлган ва сизнинг операциянигиз учун керакли бўлган анестезия турини танлаб тадбиқ қилувчи доктор. Операцяи олдидан сиз билан гаплашиб бошингиздан ўтказган касалликларингиз, аллергия, оилавий касалликлар каби мавзуларда маълумот олади ва сизнинг олишингиз керак бўлган анестезия тури хақида маълумот беради.

• Дорилар: Истеъмол қилган дориларингизни анестезия мутахассисига айтинг

• Тиш муаммолари: Агар тақилган тишларингиз бўлса тайинланг

• Аллергия: Қандайдир бирор дорига, таомга қарши бўлган аллергияларингизни айтинг

• Орқа томон(сирт)ингиз билан боғлиқ муаммолар: Сиртингиз билан боғлиқ муаммолар белдан пастки қисмда увиштириш(сезишни сусайтириш) техникаси учун муҳим бўлиши мумкин.

• Ўпка муаммолари ва сигарет: Анестезия мутахассиси қанчалик сигарет чекишингизни сўрайди.

Сигарет чекувчи кишилар сигаретни 1 хафта олдин ташлашлари керак.

Хамширалар:
Сиз ётган урологик бўлимда мавжуд хамширалар бу мавзуда махсус ўқитилган ва тажрибали хамширалардир.

Операция олдидан

Операциянинг холатига кўра эрталаб ёки тушликдан сўнг операция қилинади. Агар саҳар операция қилинсангиз бир кун  олдин кеча (соат 24 дан) ва ўша эрталаб оғиздан ейиш ва ичиш бўлмаслиги керак. Агар тушликдан сўнг операция бўлсангиз эрта соат 8.00 дан олдин жуда енгил тамадди қилишингиз мумкин.

Соқол олиш

Очиқ простата операцияси қилинсангиз, операция хонасида операция олдидан қорин остидан бошлаб тозалайсиз.


Премедикация (операция олдидан тинчлантирувчи дорилар)

Операция олдидан сизни тинчлантириш учун ва хаяжонингизни пасайтириш учун анестезия мутахассиси томонидан баъзи уколлар қилиниши мумкин.

Хонангиздан операция хонасига бориш

Операцияга киришдан олдин сизга махсус операция кийимлари кийдирилади. Битта операция хонаси мутахассиси билан биргаликда махсус арава(носилка) билан операция хонасига киритиласиз.

Умумий анестезия олсангиз

Қўлингиздан ёки кафтингиздан бир томирингизга игна ёрдамида бир қанча уколлар қилинади. Операция давомида анестезия мутахассиси сиз билан шуғилланади. Операция сўнгида такрор ҳушингиз жойига келади. Бу холатда сизга ниқоб билан кислород берилиши мумкин, кўнгил айнишига қарши дори берилиши мумкин. Агар ёпиқ простата операцияси бўлсангиз ўша оқшом сую овқатлар беришни умуман бошласа бўлади.

Спинал ёки эпидурал анестезия(белдан увиштириш)

Бу тур анестезия берилса операция давомида хушизда бўласиз. Агар хушингиз жойида қолишини истамасангиз қўшимча тинчлантирувчи дорилар берилиб нормал уйқуга кетишингиз мумкин.  Операция сўнгида оёқларингиздаги увишишлик бир неча соат ичида тузалади.
Операциядан кейин

Олдин уйғониш хонасида уйғониб бир муддат кутасиз, кейинроқ хонангизга чиқариласиз. Бу ерда давомли холатда хамширалар томонидан қон босимингиз ва тана ҳароратингиз ўлчаниб турилади. Уйғонганингизда катетер эканлигингизни кўрасиз, катетерга боғлиқ ҳолда сийишга чиқишни хоҳлашингиз мумкин, бу нормал ҳолдир. Гелий лазер билан операция бўлган бўлсангиз хеч қандай қонаш ва ювиш бўлмайди, эртаси кун катетер олиб ташланади. Бу усулда катетернинг тиқилиш эхтимоли деярли жуда камдир. Очиқ простата операцияси ёки TUR-P бўлган бўлсангиз найча узоқроқ муддат қолади ва илк кунда сийдик пуфагингиз найчадан жўнатиладиган бир суюқлик билан ювилади. Очиқ простата операциясида илк кунларда оғриқ бўлади, бунинг учун оғриқни тўхтатувчи дорилар истеъмол қилишингиз керак бўлади.

Катетернинг чиқарилиши

Гелий лазер билан операция бўлган бўлсангиз эртаси кун катетер чиқарилади. TUR-P бўлган бўлсангиз 2-3 кундан кейин чиқарилади. Катетер чиқарилгандан сўнг кўп сув ичилади ва нормал сийабошлаганингиздан сўнг кетишга рухсат берилади. Илк сийишларда туалетга боргунча сийиб қўйиш мумкин, бу бир неча кун ичида тузалади. Оз бўлсада баъзи беморлар катетер чиқарилгандан сўнг сийаолмасликлари мумкин (10та бемордан 1таси), бу ҳолатда 2 кун яна катетерли қолишингиз керак бўлиши мумкин, 2 кундан кейин такроран катетер чиқарилиб сийишингиз кузатилади.

Касалхонадан чиққиш

Сийишингиз яхшилашгандан кейин кетишга рухсат берилади. Сийдигингиз бироз пушти келиши мумкин, сийдикнинг бошланишида ёки охирида қонаш кузатилиши мумкин, булар нормал холатдир.
ПРОСТАТА ОПЕРАЦИЯСИДАН КЕЙИНГИ ДАВР

Операция турига кўра турли тузалиш даври бўлади. Агар Гелий лазер билан операция бўлсангиз, бир неча кун ичида нормал кунлик актив ҳолатига қайтишингиз мумкин. Агар машқларни 2-3 хафта тўтатишингиз керак бўлади. Кечки пайтдан бошқа пайтларда кўп суюқлик ичинг ва қабзият бўлмасликка уриннинг. Сийдик рангида сезиларли қуюқлашиш (қонаш) бўлса докторингизга мурожаат қилинг. Операция сўнгида тузалиш даврида, сийдик билан бирга қон қуйқумлари ва тўқима парчалари чиқаришингиз мумкин, бу симптомлар нормалдир.

Сийдик тутаолмаслик

Илк кунларда туалетга боргунча ёки нафасни ушлаб турилганда, аксириш билан сийдик чиқиб кетиш мумкин. Булар ўткинчидир,  қисқа муддатда тузалади. Бу даврда ич кийимингизни ичига кичкина юмшоқ материал қўйишингиз керак бўлиши мумкин.

Назорат

Операция сўнгида 1инчи, 3инчи, 6инчи ойларда, кейинроқ ҳам бир назоратга келишингиз керак бўлади.

Автомобил хайдаш

Гелий лазер билан операция бўлган бўлсангиз 2-3 кун ичида автомобил хайдашингиз мумкин. Бошқа усулларда 3 хафта ўтгач хайдашингиз мумкин бўлади.

Ишлай бошлаш

Гелий лазер билан операция бўлган бўлсангиз 2-3 кун ичида, бошқа усулларда операция бўлган бўлсангиз 3 хафта ўтгач ишлай бошлашингиз мумкин.

Жинсий алоқа

Гелий лазер билан операция бўлган бўлсангиз докторингиз аксини белгиламагунича қачон истасангиз алоқада бўлишингиз мумкин. Бошқа усуллар билан операция бўлган бўлсангиз энг камида 3 хафта жинсий алоқада бўлмаслигингиз керак.

Қандай холларда докторингизга мурожаат қилишингиз керак бўлади?

• Тўсатдан сияолмаслик

• Юқори иситма

• Сияётганда қаттиқ қизиш

• Сийдик каналида кутилмаган қонаш, сийдикнинг қизил келиши

• Тухумларнинг шишса, оғриқ бўлса

 

 

 


Muallif: Dr. Murodov Z. J.