UZ | RU | EN

Жинсий олатга протез имплантацияси

Жума, 12 Декабрь 2014

Жинсийолатга протез имплантацияси

Жинсий олат протезини ўрнатиш операциялари, жинсий олатда қаттиқлашиш бузилиши (эректил дисфункция(ЭД)) ривожланган беморларга ҳаттоки таблетка ва инъекциялар ёрдамида ҳам ижобий натижага эриша олинмаган ҳолларда амалга ошириладиган операция турлари хисобланади. Эректил дисфункция эркак жинсий аъзосини вагинага кирита олмаслиги ёки киритаолганда ҳам жинсий алоқани якунлашга етқазаолмаслигидир. Бу муаммо турли туман кузатилиб асосан 40-70 ёшли эркакларнинг 52 %ида кузатилади. Мамлакатимизда енгил, ўрта ва тўлиқ қаттиқлашиш бузилиши касаллиги ҳаммаси бўлиб 70% ни ташкил қилади. Ёшга қараб тақсимланганда бўлса 40-49 ёшлар орасида 50% қаттиқлашиш бузилиши, 70 ёш ундан катта ёшлиларда 95% қайд қилинган.

Эректил дисфункция, бутун тана билан боғлиқ, атеросклероз, қанд касаллиги, юқори қон босими, коронар артерия касаллиги, буйрак ва жигар касалликларга, асаб тизими, гормонал тизим ва бошқа қон томир тизими касалликларига боғлиқ ҳолда ҳосил бўлиши мумкин. Ундан ташқари фақатгина жинсий олатга боғлиқ касалликлар ва психологик сабабларга кўра вужудга келиши мумкин. Баъзи бахтсиз воқеалар, операциялар, турли хил дори воситаларини истеъмол қилишдан ҳам ЭД касаллигига чалиниш мумкин бўлади. Қариш, сурункали касалликлар ва сигарет ЭД касаллигининг асосий сабабларидан ҳисобланади.

Жинсий олатда ЭД бўлган эркакларда жинсий уйғониш билан ҳосил бўлган қаттиқлашиш вагинага киритиш учун етарли бўлмаслиги мумкин ёки етарли бўлса ҳам қисқа муддатда қаттиқлик йўқолиши мумкин. Бу муаммо қуйида келтирилган бошқа бир касалликни белгиси бўлиши ҳам мумкин ва асосий касалликнинг оқибатида муаммолар кўпайиши мумкин. Бундан ташқари кўпинча ёшга боғлиқ холда муаммолар ҳам кўпаяборади. Сигарет, сурункали касалликлар (томир касалликлари, қанд касаллиги ва бошқа) холестерин юқорилиги, қон босими ошишига ўхшаш касалликлар ҳам ЭДга олиб келади ва касалликни ривожланишини тезлатади. Қуйидаги муаммо беморнинг умумий соғлигига кўра муҳим аҳамият касб этмасада фақатгина ЭД  беморнинг ҳаётига хавф солмайди лекин яшаш даражасини, сифатини, ижтимоий ва рухий ҳолатини сезиларли даража бузилишига олиб келади.

Жинсий олат протези имплантациясидан олдин ўтқазиладиган кўрик ва текширувлар:

Эректил дисфункция, дори дармонлар ёки баъзи томир операциялари билан даволанаолмаганда ёки дориларнинг  ёки операция фойда бермаган ҳолларда жинсий олат протези ўрнатилиши мумкин. Бундай операция олдидан доимо қон текширувлари билан бир қатор жинсий олатдаги қон оқиши билан боғлиқ ҳолларда махсус ультратовушлардан фойдаланиш мумкин. Рангли Допплер ультрасонография номли бу жихоз жинсий олатдаги қон бузилишини аниқ кўрсатади. Пейрони касаллиги номи билан танилган, жинсий олат ичида кўпинча хосил бўлган қаттиқлашган табақалар(бляшка)ни ва жинсий олатда оғриқли бошланган, қаттиқлашиш вақтида жинсий олатда эгрилик хосил қилган касалликда, агар қаттиқлашишда қийинчилик бошланган бўлса жинсий олат ичига юбориладиган дори билан махсус текширув ўтказилиши мумкин. Бу текширувнинг натижаси ҳам жинсий олат протези ўрнатиш учун тўлиқ кўрсаткич бўлиши мумкин.

Жинсий олат протези имплантацияси кўрсатмалари:

Операция фақатгина кишининг ҳаётий функциялари учун эмас балки, жинсий ҳаёти, яхши яшаш қулайлиги ва руҳий ҳолатини яхшилаш учун лозим бўлади. Жинсий олат протезини ўрнатиш операцияси,  олдинги дори ёки жаррохлик операцияларидан фойда кўрмаган ёки амалга оширилган муолажа ишларининг беморга етарли даражада фойдали бўлмаган ҳолатлардагини тадбиқ қилиниши мумкин. Шу билан бирга юқорида таърифланган Пейрони касаллигига ўхшаш махсус ҳолларда ҳам агар касаллик узоқ муддаат давом этган бўлса ва биргаликда ЭД муаммоси вужудга келган бўлса жинсий олат протези ўрнатиш операцияси қилиниши мумкин.

Операциянинг тиббий вазифаси ва мақсади:

Жинсий олат протезлари, қаттиқлашиш бузилиши касаллигига чалинган эркакларда охирги даволаш усули бўлиб жинсий олат ўрнига ўрнатиладиган мосламаларга аталади. Асосан икки хил жинсий олат протезлари бор. Биринчи гурухдаги протезлар устки қисми силикон билан қопланган бир металдан ташкил топган, доимо қаттиқ бўлиб фақат эгилиб букилиши мумкин бўлган протезлардир, иккинчи гурухдаги протезлар устки қисми силикондан ишлаб чиқарилган бўлиб шишириладиган ва сусайтирилиши мумкин бўлган механизмга эга икки ёки уч қисмли жихозлардир. Биринчи гурухдаги протезларнинг янада тежамкор бўлишлари билан бирга жаррохлик усули ҳам қулайликлари бор, фақат бу протезларнинг давомий қаттиқ бўлиб туришлари табиийликка яқин эмас. Хусусан баъзи касб гурухларида ва спорт билан шуғилланувчи кишиларда бундай давомий қаттиқ бўлиб туриши қатор муаммоларни туғдириши мумкин.  Иккинчи гурухдаги протезларни эса шиширилиб сусайтирилиши уларга яна ҳам табиий функция хусусияти беради, фақат бу гурухдаги протезларнинг операцияси, ишлатиш қийинчилиги ва механик бузилишлари каби ноқулайликлари бор. Протезлар жинсий олат ичидаги ўнг ва чап томонидаги икки жойига жаррохлик операция ёрдамида эхтиёткорлик билан ўрнатилади. Бу операция умумий ёки маълум бир қисмга (белдан паст қисмни увиштириш) анестезияси билан амалга оширилади. Операциядан бир кун олдин операция қилинадиган жойлар турли махсус моддалар билан жуда яхшилаб тозаланади ва кенг таъсир қилувчи антибиотиклардан инъекция билан қўлланилади. Бу антибиотикларга операциядан кейин камида 2 кун давом этилади. Бемор жинсий олат ва атрофидаги юнгларини тозаламаслиги керак. Бундай қилиш терида хосил бўлиши мумкин бўлган кесилишлар протезга инфекция тушиш хавфини пайдо қилиши мумкин. Тозаланиш иши жаррохликдан бир неча кун олдин бажарилиши керак. Протезни турига қараб жинсий олатнинг учига яқин қисмида ёки остки қисмининг устида ёки тагидан очилади. Жинсий олат бошланиш қисми тукли жой бўлгани учун операциядан кейин даволаниш битгандан кейин излар билинмай қолади. Кесиш жинсий олатнинг учидан қилинганда суннат қилнган жой бўйлаб пастга кесилгани учун бунда ҳам кесилган ўрни билинмай кетади. Операциядан кейин, жаррохлик олдидан жинсий олатнинг сезиши, оргазм қобиляти ва бўшалиш функцияси нормал бўлган бўлса протез ўрнатилгандан кейин ҳам функциялар давом этади. Протез фақатгина жинсий ҳиссиётга боғлиқ бўлмаган холда қаттиқлик ҳолатига келишини таъминлайди. Протез жаррохлигининг мақсади қаттиқлашишни ва жинсий олатга кўтарилишини таъминлашдир. Бундан ташқари протез жинсий олат ўрнатилиши жинсий олатни катталиги ёки хажмида бирор бир ўсишни таъминламайди ёки жинсий истагига тўғридан тўғри таъсир кўрсатмайди.

 

Жинсий олат протезини ўрнатиш учун керакли ишлар, касалхонада қолиш муддати:

Бу операция, ўрнатиладиган протезни турига қараб 45 дақиқа билан 1,5 соат орасида бўлиши мумкин. Операциядан кейин қолиш муддати беморнинг оғриқлари ва яралари битишига қараб 2-5 кун бўлиши мумкин. Антибиотикларнинг инъкцион йўл билан берилиши ҳам бу муддатни узайтириши мумкин.

Операциядан кейин (уйда, ишда) эътибор берилиши керак бўлган хусусиятлар:

Касалхонадан чиққандан кейин 1 хафтагача яра ўрнига сув тегмаслиги ва яра жойларининг жуда тоза тутилиши керак бўлади. Ундан ташқари камида 4 хафта жинсий алоқада бўлмаслиги керак бўлади. Бу муддатдан сўнг операция қилган доктор томонидан керакли назорат ишлари олиб борилади ва жинсий алоқага рухсат берилади. Юқори иситма, узоқ чўзилган оғриқ, яра ўрнида оқиш, жинсий олатда шишиш ва қизариш, сияолмаслик ёки сийишга қийналиш каби холларда албатта операация қилган докторга вақт йўқотмасдан мурожаат қилиш керак.

 

 

Жинсий олат протези ўрнатишнинг рисклари, асоратлари ва оқибатлари:

Жинсий олат протези ўрнатиш операцияси вақтида жинсий олатни ички қисмида баъзи қисмларида очилишлар кузатилиши мумкин. Бу ҳолат олди олиниб давом этилиши мумкин. Бошқа хавф сийдик йўлини зарарланишидир. Бундай ҳолатда сийдик найчаси тиқилиб операция кейинроққа қолдирилиши мумкин. Протез операциясининг энг муҳим асорати инфекция бўлиб,  операциядан бир кун олдин операция бўладиган жойларни тозалигини таъминловчи моддалар ва иньекция шаклида бериладиган кенг таъсирга эга антибиотиклар билан инфекциядан сақланишга харакат қилинади. Антибиотикларга операциядан кейин яна камида 2 кун давом этилади. Фақат барча тадбирларга қарамасдан протез инфекцияси 1-10% орасида учратиш мумкин. Қанд касаллиги бор беморлар билан орқа мия зарарланган беморларда инфекцияланиш хавфи янада юқоридир. Инфекция тушганда антибиотиклар яна бошланиб протезни чиқарилади. Яъни протез, беморнинг ҳолатига қараб жинсий олат ичидаги қисмлар  антибиотик суюқликлар билан яхшилаб тозаланиб айни операцияни ўзида қилинганидек 6 ойдан кейин ҳам амалга оширилиши мумкин.

Шиширилиши мумкин бўлган протезларда механик муаммолар мухим асоратлар хисобланади. Маълум бир муддат ўтгач вужудга келадиган механик муаммолар орасида протезни шиширувчи суюқлик камайишига олиб келадиган қопқоқлар энг олдинда келади. Бу ва шунга ўхшаш муаммолар сабабли протезларни бутунича ёки баъзи бир қисмларини алмаштиришга тўғри келади. Хусусан (белдан пастги қисмга) анестезия қилингандан сўнг ўткинчи сияолмаслик каби холатлар кузатилиши мумкин. Бундай холларда маълум муддатга сийдик найчаси ўрнатилиши мумкин. Худудий анестезия охирида оёқларда хис қилмаслик, қон босимининг пасайиши, бош оғриғи, кўнгил айниши каби муаммолар кузатилади. Давомли қаттиқ турувчи протезлар асосан простата касаллиги каби сийишга қийналадиган беморларда юқорида қилинадиган сийдик йўли амалиётлари қийин бўлади. Бу беморларда, сусайтирилганда сийдик йўлига тўлиқ ёки даволаш мақсадида киришни осонлаштирувчи, шиширилиши мумкин бўлган протезлар танланади.

Жинсий олат протези имплантациясининг фойдали томонлари ва кутилган натижалари:

Бу даволаш усулида беморлар хоҳлаган вақтларида жинсий алоқага киришаолишлари ва алоқани истаганча давом эттиришлари мумкин бўлади. Жуфтларининг рохатланиши учун ҳам бу даволаш усули бошқа даволаш турлари орасида биринчи ўринда туради. Шу билан бирга шишириладиган протезларнинг осонлик билан ишлатилишига одатланиш ва жинсий олатнинг ичидаги бу янги жисмни борлигини тан олиш учун маълум вақт ўтиши керак. Беморлар, протезларини бутунлай бегона хис қилганларида, кутилган натижаларга эришаолмаганларида ёки ўта безовталик хисси пайдо бўлганда, бу протезлар операция йўли билан чиқарилиши мумкин. Маълум муддат ичида протез тури ёки моделида бирор ўзгартириш қилиниши керак бўлса буни ҳам имкони бор.

Жинсий олат протези имплантацияси қўлланилиши рад қилинганида вужудга келиши мумкин бўлган оқибатлар:

Бу даволаш усули рад қилинганида кишининг умумий соғлиғини бузувчи ёки ҳаётий хавф туғдирадиган қандайдир бир муаммо кузатилмайди. Фақат жинсий фаолиятнинг ўз ўрнига қайтмаслиги эркакда ижтимоий ва рухий муаммолар яратишда давом этади.

Жинсий олат протези имплантациясига альтернатив даволаш усуллари ва буларнинг яхши томонлари, камчиликлари, хавфлари, асоратлари:

Протез жарроҳлиги, аввалдан синалган дори воситалари ва бошқа жарроҳлик усуллари ёрдамида фойда кўрмаган беморларга қўлланилгани учун бу гурух беморларда бошқа алтернативи бўлмаган йўлдир. Бемор талаби сабабли тўғридан тўғри протез жаррохлигига йўналтирилса, жинсий олатда қаттиқлашишни таъминловчи турли хил дорилар билан даволашларни ҳам борлиги эьтиборга олиниши керак. Бу дорилар орасида авваламбор оғиздан ичиладиган дорилардан фойдаланиш керак. Оғиздан ичилган дорилардан фойда кўрилмаган тақдирда жинсий олатдан тўғридан тўғри иньекция йўли билан юбориладиган ёки сийдик йўли ичига крем шаклида сиқилиб қўйиладиган дорилардан фойдаланиш мумкин. Бу дорилар асосан жуда арзон бўлмаган ва айниқса юрак коронар артерия касаллиги бўлган беморларда, баъзи кўз касалликларда ва яқин кунларда юрак хуружи, фалаж каби касалликларни ўтказган беморларда хавфли бўлиши мумкин. Бундан ташқари жинсий олат ичига иньекция йўли билан дорилар юборилиши, бир муддат ўтгач дорига ва иньекцияга боғлиқ ҳолда жинсий олат ичидаги қаттиқлашиш(Пейрони касаллиги)га ва бузилишига олиб келиши мумкин. Шу билан бирга дори воситалари билан даволаш даврида доимо дорилар дозасини ортириш керак бўлиши мумкин. Баъзи дорилар вақт ўтиб ўз таъсирини йўқотиши мумкин.

Жинсий протез имплантациясини амалга оширадиган докторлар:

Протез жарроҳлиги махсус бир жарроҳлик усулидир. Бу операциялар асосан урологлар ва махсус тажрибали мутахассислар томонидан ёки мутахассис докторларнинг кузатуви остида мутахассислик талабалари томонидан амалга оширилади.

 

Протез турлари ва расмлари:


1 бўлакли протез


2 бўлакли протез


3 бўлакли протез



Muallif: Dr. Murodov Z. J.