UZ | RU | EN

Зарарли одатлар ҳақида қисқача (сигарет, нос, ароқ) ....

Чоршанба, 08 Ноябрь 2017

 Зарарли одатлар ҳақида қисқача (сигарет, нос, ароқ) ....

Сигарет чекиш ҳақида

Пассив чекиш хакида эшитганмисиз? Пассив чекувчи - бу ўзи чекмайди, балки чекувчининг тутуни билан нафас олади. Роутерснинг хабар беришига кўра бир текширув натижаси шуни кўрсатдики оиласида чекувчи борларда уйида сигарет чекувчи йўқларга нисбатан инсульт учраши 50% га кўп аниқланди. Атрофингизда сигарет чекувчилар бўлса, У СИЗнинг ИНСУЛЬТ бўлиш хавфингизни оширмоқда.

Бундан ташқари инсульт билан оғриган бемор пассив чекиш билан яшаса, бошқа сабабларга нисбатан ўлим 2 баробар кўпроқ учраши аниқланди. Жами 28000 чекмайдиган инсонларда текширув ўтказилган. Уларнинг оиласида чекувчи борлари хақида маълумот олинган ва шу инсонларга сигарет тутунининг таъсирини уларнинг қонидаги котинин(никотинни парчаланган махсулоти) миқдорига қараб хулоса чиқарилди.

Агар тутун таъсир вақти узоқроқ бўлса инсульт бўлиш эхтимоли 46 % га кўпроқ бўлиши аниқланди. Жанубий Каролина университети тиббий эксперти Анжела Малек шуни таъкидлайдики: хар қандай даражадаги сигарет тутунининг таъсири инсон организми учун жуда хам хавфли. 

Сигарет тутуни фақатгина инсульт хавфини оширмайди балки юрак касалликлари, ўпка раки, простата ва қовуқ раки билан оғриш хавфини ошириши ва бепуштликка сабаб бўлиши аниқланган. Болаларда нафас йўли махаллий иммунитетини пасайтириб, инфекцион касалликлар ва астма ривожланишига олиб келади

Нос

Қирғизистон миллий илм-фан академиясининг бир гуруҳ олимлари носнинг эркаклар жинсий саломатлигига таъсирини ўрганиб чиқишди. Назарий томондан носнинг инсон организмига зиёнини барча шифокорлар билади, лекин аниқ текширувлар натижасидаги хулоса энда нашр қилинди.

Улар Ўш ва Қорасув туманларида яшовчи, бепуштлик билан мурожаат қилган эркакни текширувдан ўтказишган. Хулоса қилиб қуйидагиларни келтириш мумкин:

  • нос эркаклар фарзанд кўришига хар қандай пестициддан хам зарарлироқ таъсир қилар экан
  • унинг зарари носнинг қанча вақт давомида чекканлигига боғлиқ эмас, яъни қисқа вақтда хам бепуштлик келиб чиқиши мумкин экан
  • нос хисобига келиб чиққан бепуштликни тиклашни умуман иложи йуқ экан.
  • Энг кўп тил ости ракини келтириб чиқарар экан

Жуда кўп нос чекувчини биламан сиз санаб ўтган зарарлари йўқ деманг! Кўза кунда эмас кунида синади, ўша куни сизи куниз эканлиги билмайсизку!

Алькогол ҳақидаги нотўғри фикрларимиз!

Халқимиз орасида одатда шифокорлар ҳам тавсия қилади деган маънода орқа қиладиганлар бор, мана шифокор сифатида қалин ҳарфлар билан тагига чизган ҳолда айтяпман: Спиртли ичимликларни 1 грамми ҳам зарарли!!!

 

1.     Спиртли ичимилик – озиқ овқат махсулоти. Бу хозирги кунда спиртли ичимиликларни барча озиқ-овқат дўконларида сотилгани учун шундай тушунча бор. Аслидачи?! Ўтган асрнинг 70- йиллар ўртасида БЖССТ (бутун жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти) спиртли ичимликларни (пивони хам) НАРКОТИК моддалар қаторига қўшган.

2.     Озгина ичсанг зиёни йўқ – бу баъзи шифокорлар ўйлаб топган "маслахат”. Хозиргача спиртли ичимликни оз миқдорини зиёни йўқлиги ёки фойдасини исботлайдиган бирор илмий тадқиқот мавжуд эмас. Аслида хаммаси оз-оздан ичишдан бошланади ва вақт ўтиши билан доза ошишини талаб қилади. Академик Павлов оз миқдорда спиртли ичимлик ичгандан сўнг, инсон рефлекслари 7-14 кундан сўнг меъёрга келишини айтган. Оз миқдорда спиртли ичимлик ичувчиларнинг 85% ини мияси 4 йилда "қуриши” мумкинлиги аниқланган. Бўкиб ичилгандан кейин жигар ўз функциясига тўла қонли қайтишига 40 кун керак бўлади экан.

3.     Спиртли ичимликлар тумовга ёрдам беради ва танани қиздиради. Франция фанлар академияси ўтказган текширувига кўра спиртли ичимликлар грипп вирусини хеч қайси турига таъсир қилмас экан. Иммун тизимни сусайтириб, касалликни оғирроқ кечишига олиб келади. Танани қиздириши хақида бир нарсани айтиб ўтмоқчиман: хатто оддий сув хам танани қиздиради! Спиртли ичимлик ва кофенинг қиздиришини солиштирма текширув қилинган. Кофе кучлироқ ва узоқроқ қиздириши маълум бўлган.

4.     Спиртли ичимлик инсонни кайфиятини кўтаради ва стрессда ёрдам беради. Бу хусусиятлари мия тўқимасини тормозланиши ва параличи хисобига келиб чиқади. Аммо унинг таъсирида инсон қилаётган иши ва сўзлари бошқаларда СТРЕСС чақиради. Унинг таъсири кетгандан сўнг эски хиссиётлари икки баробар бўлиб азият беради.

5.     Спиртли ичимлик иштахани очади. Алкогол хазм тизимига тушгандан сўнг хазм безлари кўп миқдорда шира ажратади. Бунинг хисобига инсонда "сохта” очлик пайдо бўлади. Бу холат доимий бўлса хазм тизими безлари атрофияга учрайди, ошқозон деворида яралар пайдо бўлади.

6.     Қизил вино(кагор)да фойдали моддалар кўп. Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, вино тайёрлаш жараёнида узумдаги деярли барча фойдали моддалар парчаланиб кетади.

7.     Спиртли ичимликлар иш қобилиятини оширади. Австралияда ўтказилган тадқиқотда, инсон фикрини жамлай олмаслиги хисобига, хатоликлар жуда хам кўп бўлиши аниқланган. Шунинг учун хамма машхур ташкилотларда спиртли ичимлик қабул қилиб, ишга келиши таъқиқланган.

8.     Спиртли ичимликлар қон босимини пасайтиради. Спиртли ичимлик юрак уриш сонини оширади ва бунинг хисобига қон босими ошади.

9.     Сифатли спиртли ичимликни зиёни йўқ. Хар қандай этил спиртидан организмда ўта захарли сирка альдегиди пайдо бўлади. Сифатсиз ичимликларда уксус альдегидини яна хам зарарлироқ қилувчи зарарли мойлари мавжуд.

Шифокор уролог: Муродов Зарифжон Жумабоевич


Muallif: Dr. Murodov Z. J.