- Jun
05
2017
Болада Систит (Даволаш Йўли)
Болада Систит (Даволаш Йўли) Систит сийдик пуфаги, сийдик йўлларининг инфектсияланиши. Болаларда систитнинг боши билинмай ўткир ҳолатга ўтиб кетиши мумкин. Систитнинг дастлабки аломатларидан бири бу боланинг турсигида фасод (суюқлик) беихтиёрий пайдо бўлиб қолишидадир. Ундан ташқари систитнинг қуйидаги аломатлари мавжуд: Тез-тез сийдик қисташи; Сийиш жараёнида қаттиқ ачиши; Сийдикнинг ранги соф бўлмай, ўткир ҳидга эгалиги; Қорин пастки қисмидаги оғриқлар; Сийдикнинг озгина миқдори томчилаб қолиши. Агар болада систит аломатлари кузатилса шифохонага бориш шарт. Чунки систит аломатлари орқасида ўткир касалликлар бўлиши ҳам мумкин. Шифохонада одатда сийдик анализи олинади ва сийдик пуфаги Ултра товушли диагностикаси қилинади. Сийдик анализини қилишдан олдин албатта болани жинсий аъзоларини ювиш шарт. Агар систит аломатлари билан бир қаторда истма кўтарилиши кузатилса, бактерия буйракка ўтиб кетганидан ва буни дарҳол даволаш кераклигидан далолат беради. Болалар систити сабаби: - 80% да болларда систит тозаликка риёя қилмаганликдан келиб чиқади; - Гижжалар; - Организмда доимий равишда инфексиянинг мавжудлиги (тонзиллит, ангина, гайморит, кариес ва ҳоказо); - Ташқи жинсий аъзоларнинг яллиғланиши. Болалар систитини даволш: Биринчи бўлиб боланинг оёқларини ва қорнини иссиқ қилиш лозим. Бунинг учун иссиқ юнгли пайпоқ кийғазиб, қоринга дазмолда иситилган юнгли рўмолни қўйиб ётқазиш. Шифокор белгилаган дориларни ичиш. Сийдик ювувчи суюқликдан тез- тез ичиш (ўт дамламалари ҳам фойдали). Одатда болада систит 7-10 кунда ўтиб кетади. Муҳими ўгриқ тугаса ҳам шифокор белгилаган муддатгача дори ичиш шарт, акс ҳолда касаллик яна қайтарилади. Энг ёмони, систит буйракка ўтиб кетса, у ҳолда пиелонефрит касаллиги юзага келиб, боланинг буйракларига катта зарар келтиради. Болалар систитини олдини олиш: Ҳар куни болани душда чайиш. Жинсий аъзоларини махсус нейтрал болалар совунида ювиш; Ҳар куни бола ички кийимини алмаштириш; Болада гижжа бўлмаслигини таъминлаш; Болани тишларини кузатиш (кариес ҳам инфексия); Болани чиниқтириш.